Ҳар бир чемпионат қатори Италия "А" сериясида чемпионат ғолиби ўз "насибаси"ни олди. Жорий мавсум фантастик ўйин намойиш этган Туриннинг "Ювентус" жамоаси ўзининг навбатдаги "Скудетто"сини қўлга киритди.
Туринда ўтган сўнгги турда "Сампдория" рақиб бўлди. Майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида кечган баҳс йирик 5:0 ҳисобида якунланди. Патрис Эвра, Жоржио Кьеллини ҳамда Лаонардо Бонуччи бир борадан зафар қучган бўлса, Дибала дубль қайд этди. Батафсил:
Ювентус – Сампдория 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар:1:0 – 5 Эвра, 2:0 – 15, пенальти Дибала, 3:0 – 37 Дибала, 4:0 – 77 Кьеллини, 5:0 – 85 Бонуччи.
Ювентус – Нето, Бонуччи, Бардзальи, Кьеллини, Лихтштайнер, Перейра (Стураро, 66), Эрнанес, Погба, Эвра, Дибала (Мората, 67), Манджукич (Дзадза, 75).
Сампдория – Бриньоли, Диаките, Сильвестре, Шкриняр, Сала (Раноккия, 55), Корреа (Сориано, 76), Крстичич, Баррето, Додо, Альварес, Куальярелла (Понсе, 86).
Огоҳлантириш: Кьеллини (21), Эрнанес (35), Сала (37), Стураро (72).
Четлатиш: Шкриняр (14).