Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия

Сапёрлар "Олд Траффорд" стадионидаги шубҳали буюмни портлатиб йўқ қилишди

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг 38-тури доирасидаги "МЮ" ва "Борнмут" жамоалари учрашуви бошланиши арафасида "Олд Траффорд" стадионида аниқланган шубҳали буюм мухлислар эвакуация қилиб бўлинганидан кейин ҳар эҳтимолга қарши сапёрлар томонидан портлатиб йўқ қилинган. Бу ҳақда Манчестер шаҳри полициясининг твиттерида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, турнинг бошқа ўйинлари каби Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши белгиланган "МЮ" ва "Борнмут" учрашуви трибуналардан бирида аниқланган шубҳали буюм туфайли аввалига 45 дақиқага кечиктирилди, кейин бутунлай бошқа кунга қолдирилди.

Бу ўйин натижаси меҳмонлар учун деярли ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Ғалаба меҳмонларни 16-ўриндан 12-ўринга кўтариши мумкин. Мезбонлар учун эса бу ўйиндаги ғалаба тўртинчи ўринни эгаллаш учун назарий жиҳатдан имконият берарди. Турнинг бошқа учрашувида, тўртинчи ўрин учун даъвогар, тур арафасида "МЮ"дан 2 очко олдинда жойлашиб турган "Манчестер Сити" "Суонси"га сафар қилди ва ютқазмади. Энди Манчестернинг икки жамоаси ўртасидаги фарқ 3 очкони ташкил қилмоқда. 

Англия Премьер-лигаси регламентига кўра, очколар тенг бўлган ҳолатда биринчи навбатда тўплар нисбати инобатга олинади. Ҳозирда "Сити"нинг тўплар фарқи 71-41 (+30) бўлса, Луи ван Гал жамоасида бу кўрсаткич — 46-34 (+12). Демак, "Манчестер Юнайтед" 4-ўринни эгаллаши учун "Борнмут"ни 19та тўп фарқи билан мағлуб этиши шарт.

Манба: kun.uz
Киритилди: 22:12, 15.05.2016.
Ўқилди: 5521 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.