Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Гранада" - "Барселона" учрашувига оид 20 факт

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Гранада" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Биз ўйинга оид 20 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.



1. "Гранада" ва "Барселона" Испания чемпионатида 44-марта тўқнаш келишди.

2. "Барселона" ушбу тўқнашувдаги 35-ғалабасини тантана қилди. Тўплар нисбати 119:40 га етди.

3. "Гранада" охирги 44 йилда "Барселона"ни фақатгина бир марта таслим этган.
\
4. "Барселона" 14-май санасида шу кунга қадар 6 та совринга эга чиққан эди. Бу ушбу санада қўлга киритилган 7-соврин.

5. Луис Суарес охирги 5 ўйинда 14 та гол урди.

6. Суарес охирги 5 ўйиндаги учинчи "хет-трик"ини нишонлади.

7. Суарес Испания чемпионатидаги 40-голини уриб, чемпионат тўпурарига айланди.

8. Уругвайлик ҳужумчи Испания чемпионатида Роналду ва Мессидан кейин 40 та гол урган учинчи футболчига айланди.

9. Суарес ушбу мавсумдаги голлари сонини 59 тага етказиб олди.

10. Месси охирги 7 йилда Испания чемпионатидаги энг паст натижасини қайд этди - 26 гол.

11. Лионел Месси ва Андрес Инеста 8-марта Испания чемпионлигини қўлга киритишди.

12. Херард Пике ва Даниэл Алвес 6-марта Ла лига чемпиони бўлишди.

13. Серхио Бускетс Премеродаги чемпионликлари сонини 5 тага етказди.

14. Хавер Маскерано ва Адриано 4 карра Испания чемпиони деган номга сазовор бўлишди.

15. Марк Бартра ва Хорди Алба эса 3-марта мамлакат чемпионига айланишди.

16. Тер Штеген, Дуглас Перейра, Иван Ракитич, Арда Туран, Неймар, Рафа Алкантара, Клаудио Браво, Мунир, Сандро Рамирес, Серхи Роберто, Томас Вермален, Жереми Матё, Хорди Масип, Серхи Сампер каби футболчилар иккинчи марта Испания чемпиони бўлишди.

17. Алвеш Видал эса фаолиятида илк бора Испания чемпиони деган шарафга сазоcор бўлди.

18. Суарес мавсум давомида 8-ўйинда "хет-трик"ка эришди.

19. "Барселона" ўз тарихида 24-марта Испания чемпиони бўлди.

20. Суарес Роналдудан кейин иккита чемпионатда тўпурар бўлиб, "Олтин бутса"га сазовор бўлган иккинчи футболчига айланди.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 23:01, 15.05.2016.
Ўқилди: 4362 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.