Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Испания чемпионатининг энг сермаҳсул жуфтликлари ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати якунларига оид мақолалар туркумини давом эттирамиз. Биз сизнинг эътиборингизни Ла лиганинг ортда қолган мавсумида энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ўнлигига қаратмоқчимиз. 

 

10-11. Алкасер – Даниэл Парехо (“Валенсия”) 13+8=21 гол 
“Валенсия” жуфтлиги мавсум мобайнида 21 та гол уришди. Бу борада Алкасернинг хизматлари катта. У Ла лигада ўз ҳисобига 13 та гол ёздириб қўйди. Парехода эса бу кўрсаткич 8 тани ташкил этди. 

10-11. Хави Герра – Хосабед (“Райо ВАлекано”) 12+9=21 гол 
“Райо Валекано” Премьеро билан хайрлашди. Бироқ жамоанинг икки ажойиб ҳужумчиси Герра ва Хосабед келаси мавсумда ҳам Ла лигада тўп суришса ажаб эмас. Улар биргаликда 21 та гол ҳосил қилишди. 

9. Юссуф Эл-Араби – Рубин Рочина (“Гранада”) 16+6=22 гол 
Эл-Араби мавсум давомидаа матбуотнинг тилидан тушмади. У чемпионатда 16 голга муаллифлик қилди. Унинг ҳужумдаги шериги Рочина эса ундан 10 та кам гол киритди. 

7-8. Перес Лукас – Луис Алберто (“Депортиво”) 17+6=23 гол 
Перес ўз фаолиятидаги энг омадли мавсумни ўтказди. У чемпионатда 17 гол киритишга муваффақ бўлди. Алберто эса атиги 6 гол киритди. Перес келгуси мавсумни бирор кучлироқ жамоада бошласа ажаб эмас. 

7-8. Кевин Гамейро – Висенте Иборра (“Севилья”) 16+7=23 гол 
Европа лигаси финалчиси бўлган “Севилья” жамоасининг ҳужумдаги жуфтлиги ҳам ўз ҳисобига 23 гол ёздириб қўйган. Бу борада Гамейро Иборрага қараганда 2 баробардан ортиқ гол уриб, етакчилик қилди. 

6. Борха Гонсалес – Серхи Энрик (“Эйбар”) 17+8=25 гол 
Камтарона “Эйбар” жамоасининг ҳужум чизиғи Премьеродаги 14 та клубникидан кучли бўлиб чиқди. Борха 17, Энрик эса 8 гол уриб, жамоасининг 14-ўринни қўлга киритишида катта ҳисса қўшишди. 

5. Аспас Яго – Нолито (“Сельта”) 14+12=26 гол 
“Сельта” дуэти Ла лиганинг энг кучли жуфтликлари рейтингида кучли бешликдан ўрин олди. Аспас ва Нолито биргаликда 26 марта муваффақият қозонишди. Нолитога “Барселона” ва “Арсенал” каби гранд жамоалардан таклифлар бўлаётгани ҳам бежиз эмас. 

4. Ариц Адуриц – Инаки Вилямс (“Атлетик”) 20+8=28 гол 
Адуриц ҳар мавсумда 20 та ва ундан ортиқ гол уради. Бироқ доимо сояда қолиб кетади. “Атлетик” ҳужумчиси бу мавсумда ҳам чемпионатда ўз нормасини бажарди. Балки Инаки ҳам кўпроқ гол урганида, ушбу жуфтлик кучли учликдан ўрин олган бўлармиди. 

3. Антуан Гризманн – Фернандо Торрес (“Атлетико”) 22+11=33 гол 
Гризманн фаолиятининг энг ажойиб онларини ўтказмоқда. У чемпионатда 22 гол урди. Торрес эса яна хавфли ҳужумчига айланди. У ниҳоят кетма-кет омадсиз мавсумлардан кейин 10 тадан ортиқ гол ура олишини исботлади. 

2. Криштиану Роналду – Карим Бензема (“Реал Мадрид”) 35+24=59 гол 
Роналду бу мавсумда ўтган йилгига қараганда 13 та кам гол урди. Бензема эса фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказди. У 27 ўйинда 24 гол ҳосил қилди. “Қироллик клуби”нинг ҳужум дуэти биргаликда 59 марта ўз номларини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлишди. 

1. Луис Суартес + Лионель Месси (“Барселона”) 40+26=66 гол 
Суарес бу мавсумда Роналду ва Мессини ҳар жабҳада орқада қолдирди. У 40 та гол уриб, “Пичичи” ва “Олтин бутса”ни қўлга киритди. Месси эса бор йўғи 26 гол киритган ҳолда, охирги 7 мавсумдаги энг омадсиз мавсумини ўтказди. Шундай бўлса ҳам, ушбу жуфтлик нафақат Испания балки бутун Европадаги энг сермаҳсули бўлишди. 

Фурқат Юсупов тайёрлади 
Месси "Реал"чилар билан дўст (фотогалерея) 
ТОП-10. Испания чемпионатида қайси стадион кўпроқ тўлди?http://sports.uz/uz/blogs/goal/1704/

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:37, 18.05.2016.
Ўқилди: 3899 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.