Англия премьер лигасининг 2015-16 йилги мавсуми ўз якунига етди. Чиндан ҳам жуда шов-шувли ва эҳтиросларга бой ўтди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда АПЛ футболчилари ва мураббийлари ҳақиқий муҳокама майдонига айланишди. Ҳозир шу ҳақда бироз суҳбатлашамиз.
Твиттерда энг кўп муҳокама қилинган футболчилар
1. Уэйн Руни, "Манчестер Юнайтед". Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни жароҳатлар туфайли ёрқин ўйин намойиш этолмади. Лекин тўпурар Бобби Чарлтон рекордидан ўтиб кетди. Шунингдек, Евро-2016да "шерлар"ни олдинга бошлашда бошчилик қилади.
2. Антони Марсьял, "Манчестер Юнайтед". Марсьял "қизил иблислар"га 60 миллион фунт стерлингга тушган эди. Кўпчилик 20 ёшли бу футболчига умид боғламаганди. Лекин у мавсумда 17 гол уриб, мухлислар қалбидан жой олди.
3. Жон Терри, "Челси". Терри жамоада қоладими ёки йўқ, буниси бизга қоронғу. Лекин "Челси" тарихида у афсона сифатида қолиши аниқ.
4. Ҳарри Кейн, "Тоттенхэм". Футболчи 25та гол билан премьер лига "Олтин бутса"сини қўлга киритди. Шунингдек, терма жамоада ҳам анча самарали ҳаракат қилди. Германияга қарши ўртоқлик ўйинида 3:2 ҳисобидаги ғалабага муносиб ҳисса қўшди.
5. Эден Азар, "Челси". Азар бу мавсумда кўзга кўринмади. Лекин мухлислар кутди. Натижада сўнгги ўйинларда бир қатор голлар урди.
6. Давид Де Хеа, "Манчестер Юнайтед". Испаниялик дарвозабон клубнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлди. Унинг жамоада қолиши яна кун мавзусига айланмоқда.
7. Жейми Варди, "Лестер". Ҳужумчи мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. 24та гол урди, Англия чемпиони бўлди, мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди. Терма жамоада ҳам ажойиб натижа қайд этди.
8. Месут Ўзил, "Арсенал". Чемпионатда 19та пас берган футболчи сифатида роса муҳокама қилинди. Шунингдек, "тўпчилар"нинг иккинчи ўринга чиқиб олишида ҳам ҳиссаси бор.
9. Оливье Жиру, "Арсенал". Европа чемпионлар лигаси доирасида "Олимпиакос" дарвозасига учта гол ургани билан мухлислар ёдида қолди. Шунингдек, сўнгги турда ҳам хет-трик қайд этиб, жамоасининг вице-чемпион бўлишига ёрдам берди.
10. Серхио Агуэро, "Манчестер Сити". Футболчи ҳам 24та гол билан ёрқин ўйин намойиш этди, лекин жамоа муваффақиятсиз иштирок этди. Агуэро ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбида қолди.
11. Фелипе Коутиньо, "Ливерпуль". "Ливерпуль" мухлислари ҳам, бош мухлислар ҳам унинг ўйинларини ёқтириб қолишди. Бразилиялик футболчи мавсумни ажойиб ўтказди. Европа лигасида "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба қозонишга муносиб ҳиссасини қўшди.
12. Диего Коста, "Челси". Клуб мухлислари уни ҳурмат қилади, лекин мавсумнинг энг қўпол футболчиси сифатида тан олинди. Мухлислар унинг жамоада қолишини хоҳлайдилар.
13. Риёз Маҳрез, "Лестер". Мавсум кашфиётларидан бири бўлмиш Маҳрез жуда ажойиб ўйини билан ёдда ва тарихда қолди. У премьер лигада 17 гол уриб, 11та голга ассистентлик қилди. "Лестер"нинг чемпион бўлишида хизматлари катта.
14. Петр Чех, "Челси". "Челси"дан ўтган Чех собиқ жамоасининг бу қадар муваффақиятсизлигини олдиндан билгандек гўё. Чунки у энди "тўпчилар"нинг севимли дарвозабони ва вице-чемпион бўлди.
15. Маркус Решфорд, "Манчестер Юнайтед". 18 ёшли бу иқтидор эгаси оз фурсат ичида мухлислар қалбини забт эта олди. Ундаги қатъиятлик ва совуққонлик ҳақиқий ҳужумчиларга хос хислат эканини исботлади. Шунингдек, Рой Хожсоннинг ҳам назарига тушиб, терма жамоадан чақирув олди.
Твиттерда кўп муҳокама қилинган мураббийлар
1. Луи ван Гаал, "Манчестер Юнайтед". Голландиялик мутахассис ўзининг жанжаллари, қилиқлари ва ажойиб гаплари билан бу мавсумнинг долзарб муҳокамаларига сабаб бўлди. Барча ижтимоий тармоқларда деярли фақат у ҳақида ёзилди. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги иккинчи даражага тушиб кетди.
2. Жозе Моуриньо, "Челси". Луи ван Гаалдан кам "чайналмаган" мавзулардан яна бири. У "Челси"ни чемпион қилиб, кейин ботқоққа ботириб кетди. Унинг қайси жамоа билан янги шартнома имзолаши ҳанузгача номаълум ва муҳокамага сабаб бўлмоқда.
3. Юрген Клопп, "Ливерпуль". Клопп "Ливерпуль" тарихида қолди. У мухлислар юрагини ҳам забт этди. Клуб ўйинига жозиба ва шиддат олиб кирди. Бугунги финалда ғалаба қозонса, уни кўкларга отишади.
4. Арсен Венгер, "Арсенал". Бир хил тактика, деярли бир хил натижа ва ўзгармаган ўйин услуби. Мухлисларнинг сабр косалари тўлди бу сафар. Венгерни ҳайдаш ҳақида бонг уриб чиқишди. Чунки улар ҳам чемпионликни соғинган. Венгернинг келажаги ҳозирча номаълум.
5. Рафаэль Бенитес, "Ньюкасл". Гарчи "Ньюкасл"ни премьер лигада олиб қололмаган бўлса-да, мухлсилар унинг кетишини хоҳламаяпти. Жамоани премьер лигага қайтаришни сўраяптилар. Чунки Рафа жамоа ўйинини шакллантирди ва шиддат олиб кира олди.
«Барселона» раҳбарияти Фликнинг талабига рад жавобини берди [3911]
Ўзбекистонда 1 январдан “Futbol TV” канали ишга тушади [3837]
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоя юлдузи январдаёқ кетмоқчи [2632]
Файзуллаев нега ота-онасини Москвага олиб кетмаслигини тушунтирди [2492]
"Реал" январдаёқ "Ливерпуль" юлдузини олиб келмоқчи [2473]
Роналдиньо Чемпионлар Лигасининг рамзий жамоасини тузиб чиқди [2444]
Гвардиола қандай ҳолатда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкинлиги айтилди [1778]
«Реал»нинг асосий ҳимоячиси узоқ танаффусдан сўнг сафга қайтишга яқин [1669]