Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

​Ла-Лига: 2015-16 йилги мавсум тафсилоти ва хулосалари

Баҳо:
+ | -

2015-16 йилги мавсумда Испания чемпионати ўтган йилгига қараганда бир қадар қизиқарлироқ кечди. Асосий соврин учун энг сўнгги тургача 3та жамоа курашиб келди: "Барселона", "Реал" Мадрид ва "Атлетико" Мадрид. "Райо Вальекано", "Хетафе" ва "Леванте" примерани тарк этишди. Биз "Телеграф" ахборот-таҳлилий портлаи сизга мавсум якунларига оид постни ҳавола қиламиз.

alt
Энг омадсиз мураббий: Гари Невилл


"Валенсия" клубини бошқарган собиқ инглиз футболчиси Гари Невилл ўзини мураббийликда синаб кўрмоқчи бўлганди. Лекин ўхшамади. Гари бошланишига Англияда фаолият олиб борса ҳам бўларди. Нима бўлган тақдирда ҳам, унинг учун келажак ҳали олдинда.

alt
Энг омадсиз жамоа: "Атлетико" Мадрид


Эътироз билдиришга шошилманг. Уларга бу мавсумда озгина омад етишмади. Чемпионлар лигаси финали бошқа масала, лекин ўзининг вице-чемпионлигини ҳамшаҳарларига бериб қўйиш омадга боғлиқ бўлди. Диего Симеоне шогирдлари мавсумни жуда зўр ўтказишди. Финалда ҳам ўзларини кўрсатишса, ажаб эмас.

alt
Энг омадсиз футболчи: Хамес Родригес


Мадриднинг "Реал" жамоаси футболчиси Хамес Родригес жаҳон чемпионатида порлаган юлдузлардан бири ҳисобланади. Шундан сўнг "қироллик клуби"га келганди. Лекин бу мавсумда мухлислар ва мутахассислар ундан кўп нарса кутишганди. Афсуски, Родригесга омад етишмади. Майли, ҳали ёш.

alt
Мавсум кашфиёти: Антуан Гризман


Мана, ҳақиқий иқтидор эгаси! Аслида "Ателтико"дан ҳар йили камида бир юлдуз футболчи етишиб чиқади. Форлан, Торрес, Коста, Куртуа, энди Гризман. Француз футболчисига терма жамоада ҳам ишонч билдирилди. У бошқа жамоага ўтишга шошилмаяпти. Торрес ёки Костанинг куни бошига тушишидан чўчиётгандир, ҳар ҳолда янги шартнома имзолашга рози бўлди. Яқин кунларда расман эълон қилинади.

alt
Энг яхши жамоа: "Барселона"


Гарчи сўнгги тургача интрига сақланиб қолган бўлса-да, каталонияликлар 24-чемпионликни нишонлашди ва улар бунга муносиб ҳам эди. Луис Энрике шогирдлари бу мавумда 112та гол уришди, шу голларнинг аксарият қисми "Барса" учлиги — Месси, Суарес ва Неймарга тегишли.

alt
Энг яхши футболчи: Луис Суарес


Жуда кўп босим остида қолганига қарамай, уругвайлик футболчи мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. У ўзининг хет-трик ва дубллари билан жами 40та гол урди ва мавсум тўпурарига айланди. "Ливерпул"да катта босим остида қолган футболчи ҳаво алмаштиргандан кейин очилгандан-очилди. Ҳа энди Месси ва Неймардек плеймейкерлар бўлганидан кейин порлаши ҳам шарт эди-да.

Мавсумнинг рамзий терма жамоаси:

Ян Облак ("Атлетико" М.), Дани Алвеш ("Барселона"), Диего Годин ("Атлетико" М.), Серхио Рамос ("Реал" М.), Марсело ("Реал" М.), Бруно Сориано ("Вильярреал"), Андрес Иньеста ("Барселона"), Антуан Гризман ("Атлетико" М.), Лионель Месси ("Барселона"), Луис Суарес ("Барселона"), Криштиану Роналду ("Реал" М.)

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 16:01, 20.05.2016.
Ўқилди: 3914 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.