Футбол жамоавий спорт тури бўлганлиги боис ўйинчиларнинг жароҳат олмасликдан кафолатланмаган. Бир сўз билан айтганда, футболда кутилмаган ҳолда жароҳат олиш ҳолатлари кузатилади. Қуйида эътиборингизга АПЛда жароҳат оладиган чарм тўп усталари борасида сўз юритамиз.
Уэйн Руни (“Манчестер Юнайтед”)
Неча маротаба жароҳат олган: 44 марта.
“Қизил иблислар” сардори АПЛда энг кўп жароҳат оладиган футболчи ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, АПЛда жароҳат олиш борасида чемпион ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, “Шрек” (Руни лақаби) шифокорларнинг ҳузурига 44 маротаба мурожаат қилган. Шунга қарамай, Руни жароҳат олган пайтларида ҳам тезроқ майдонга қайтишга бўлган иштиёқи туфайли, тузалиш жараёни тез кечади.
Лоран Косьелни (“Арсенал”)
Неча маротаба жароҳатланган: 33 марта.
“Арсенал” ҳимоячиси ҳам бу борада ўз амплуадошлари орасида етакчи ҳисобланади. Илгари “канонирлар” сафида Абу Даби энг кўп жароҳат оладиган футболчи эди. Даби кетиб, ўзидан қолган “мерос”ни Косьелнига қолдириб кетди. Франция терма жамоаси ҳимоячиси жиддий курашлардан ўзини олиб қочмаслиги сабабли, юқорида тилга олганимиздек, жароҳатлар юзага келмоқда.
Яя Туре (“Манчестер Сити”)
Неча маротаба жароҳатланган: 33 марта.
Жисмонан жуда бақувват бўлишига қарамай, Яя Туре ҳам кўп жароҳатланади. Якунланган мавсумни ўзидаёқ Туре 8 маротаба шифокорлар ҳузурига борганлигини айтиб ўтиш лозим. Туренинг ҳам Рунига ўхшаш жиҳати шуки, жароҳатланган бўлса-да, майдонга чиқишга бўлган иштиёқи сабабли, тез қутулади. Шундан кейин, майдонга қайтади.
Самир Насри (“Манчестер Сити”)
Неча маротаба жароҳатланган: 29 марта.
Насри ҳам АПЛда кўп жароҳат олади. Самир асосан тиззаси билан боғлиқ жароҳатларга кўп маротаба дуч келади. Шу боисдан Насри кўпинча майдон четида қолиб кетмоқда. Акс ҳолда, Насри доимий спорт формада бўлса, ҳар қандай ўйинда ўзини кўрсата олиш қобилятига эга. Ҳужумларни ташкиллаштириб бериш жараёнида унинг хизматлари беқиёс ҳисобланади.
Тео Уолкотт (“Арсенал”)
Неча маротаба жароҳатланган: 27 марта.
Тезкор ҳужумчи майдонда ўзини ҳеч ҳам аямайди. Жиддий курашларга кўп киришади. Шунинг учун ҳам тез-тез жароҳат олиш ҳолатлари кузатилади. Уолкотт ўзининг бу борадаги шахсий рекордини 2014 йили ўрнатган бўлиб, январдан то октябрга қадар ҳаммаси бўлиб 280 кун давомида тиззасидан олган жароҳатини даволаш билан вақтини ўтказган.
Даниэль Старриж (“Ливерпуль”)
Неча маротаба жароҳатланган: 27 марта.
Старриж “Челси”, “Болтон”да тўп сурган пайтларида ҳам жароҳатлар олиб турарди. “Ливерпул”га кўчиб ўтганидан кейин, бу борада ўз рекордини янгилаб бормоқда. Кўпинча жароҳат олиб, узоқ вақт сафдан чиқиши натижасида Юрген Клопп уни “Ливерпул”дан кетишини истаб қолганди. Сафга қайтганидан кейин, барчаси изига тушиб кетгандек. Чунки у майдонда бўлган вақтларида рақиб дарвозасини ишғол қила олишни уддасидан чиқмоқда.
«Реал»нинг «Осасуна»га қарши қайдномаси маълум бўлди (фото) [4024]
«Барселона» янги иқтидорни қўлга киритди: «Норвич» юлдузи Каталонияга йўл олмоқда [3473]
«Барселона» юлдузи Фликни ишонтира олмади [3126]
Zo'r TV телеканали 21-февраль куни Ла лига ва А сериянинг биттадан ўйинини жонли трансляция қилади [2848]
«Барса» Рэшфорднинг трансферидан молиявий муаммоларни ҳал қилишда фойдаланмоқчи [2775]
Кэррик «Манчестер Юнайтед» раҳбариятини лол қолдирди [2773]
«Тоттенхэм» юлдузи дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши мумкин [2628]
Престианни УEФАга Винисиусни қандай сўзлар билан ҳақоратлаганини айтиб берди [2235]
Флик ва футболчилар жамоанинг заиф нуқтаси борасида бир тўхтамга келишди [2057]













