Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Реал» «қарз»ни қайтарадими?

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси финалини кўрганингизга ишонаман. Қандай ҳароратни ҳис қилдингиз ўша тун? Қўрғошин моддаси ҳам “эриди”, алюминий моддаси ҳам “эриди”. Ҳатто минг градус ҳароратда “сувга айланувчи” олтин моддаси “эриб кетди”. Бироқ у финал тарихга кирди – “Севилья”нинг “хет-трик”ига қўшилиб. Ишқибозларни олдинда бунданда қизиқарли футбол учрашуви кутиб турибди. Ҳа, “Кўҳна қитъа”нинг клублар ўртасидаги навбатдаги мавсумни якунлаб берувчи Чемпионлар лигасининг финали!

Клубларнинг ўзаро учрашувлари:

“Реал” Мадрид Қитъа мусобақасида олти бора ҳамшаҳарлари билан учрашган: бир марта чорак финал, бир марта ярим финал ва яна бир маротаба финалда. Уларнинг тўрттасида “Қироллик клуби”нинг қўли баланд келган. Учрашувларнинг биттасида томонлар дурангга имзо чекишган, яна бир ўйинда “Атлетико” ғалабани тантана қилган.

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Қироллик клуби”нинг жорий таркиби 557,5 млн. еврога эвазига тузилган. Айни дамдаги нархи 697,8 млн. евродан иборат (25,2 фоизлик ўсиш). Сўнгги беш йилда трансферлардан 281,5 млн. евро ишланган, ўз навбатида, янги футболчиларни жалб қилиш йўлида 466 млн. евро сарфланган (тавофут -184,5 млн. евро).

Нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига чиқиш йўлида тер тўккан ўйинчилар “Матрасчилар”га 157 млн. еврога тушган. Ҳозирда футболчиларнинг трансфер қиймати 363,5 млн. еврога тенг (131,5 фоизлик ўсиш). Мадридликлар охирги беш мавсумда футболчилар сотувидан 423,5 млн. евро даромад кўриб, ўша маблағларнинг 378 млн.ни янги номларни кашф этишга йўналтирган (тавофут 45,5 млн. евро).

Бош мураббийлар қандай фикрда?

Зайниддин ЗИДАН (“Реал” Мадрид бош мураббийи):

“Биз энг яхши футболимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Финалда жамоаларнинг имкониятлари тенг. Бундан бошқача гапирган барча ёлғон айтибди”.

Диего СИМЕОНЕ (“Атлетико” Мадрид бош мураббийи):

“Ҳар икки жамоа бир-бирини жуда яхши билади. Биз Чемпионлар лигасини ютиб олмоқчимиз. Бу борадаги имкониятимизни элликка эллик, деб ҳисоблайман. “Атлетико” футболда барчасининг иложи борлигини исботлаяпти”.

Ўйинни “электрик” бошқариб боради!

“Реал” – “Атлетико” матчининг “жилови” инглиз арбитри Марк Клаттенбургга ишониб топширилди. Мутахассислик бўйича собиқ электрик 2007 йилдан бери халқаро аренада фаолият юритади. Олимпиада-2012 финали, УЕФА Суперкубогида ишлаган. Жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг олти баҳсни, шу жумладан, “Атлетико”нинг “Бавария”га қарши илк ўйинини бошқарган.

Стадион чими тайёр эмасмиш…

Миш-мишларга қараганда, “Милан” ва “Интер”нинг ўйингоҳи Чемпионлар лигасини қабул қилишга тайёр эмас. Бу ҳақда УЕФАда Матчларни ташкиллаштириш бўйича раҳбар Кит Далтон хабар берган. – Барча муаммо стадиондан икки клуб фойдаланишида. Аренанинг ўзи шаҳарга қарайди. Чимга жавобгар ёш мутахассис ўз ишини юқори даражада амалга ошира олмаган. Шу туфайли бизда муаммо содир бўлди”, деган Кит Далтон. Назаримизда, бу масалани ҳал этилиши УЕФАга чўт эмас.

Финал мулоҳазалари…

“Атлетико” ютсин”, дейдиганлар бор. Каталониянинг “Барселона”сидан бошланиб, Мадриднинг “Атлетико”сида тугайди. Яна “Реал”нинг ғалабасини кутаётган мухлислар қанча? Ўн биринчи чемпионликка кўз тикаётган фанатлар қанча? Ўйинга қандай тайёргарлик кўрилгани бош мураббийларнинг фикридан ҳам пайқаш қийин эмас: “имкониятлар тенг”. Аслида-чи? Аслида, икки хил фалсафага эга жамоалар тўқнашганда имкониятлар тенг бўлмайди. Асло! Ўйинни ҳимоя асосида қурадиган Симеоне ва омадини ҳужумда синаб кўрадиган Зидан. Иккиси ҳам юз фоиз ғалаба қозониш ва юз фоиз мағлубиятга учраш имкониятига эга.  Энг қизиғи, аргентиналик мутахассис “Матрасчилар”нинг устозига айланганидан бери қачон қарама “Реал”ни “пўстагини қоққани қоққан”. Яъни, 12 матчнинг бор-йўғи иккитасида “Қироллик клуби” ғолиб чиққан. Яна бир ҳолатга эътибор беринг. “Атлетико” “Барселона” ва “Бавария” тўсиғидан ўтиб финалга чиқди. Ўз биринчиликларининг чемпионларини доғда қолдирди. “Реал” Мадрид эса Премьер лигани тўртинчи, Бундеслигани саккизинчи ўринда тугатган “Манчестер Сити” ва “Вольфсбург”ни енгди.

Шахсан ўзим ўйинни на дерби, на финал мақомида томоша қилмоқчиман. Мураббийларнинг тактик ечимлари ҳақида унутмоқчиман шу куни. Шунчаки футболдан завқланишни хоҳлайман. Сизга ҳам шуни тилайман!

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 16:18, 28.05.2016.
Ўқилди: 6809 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.