Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Евро-2016. Венгрия кутилмаганда Австрияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугунги ўйинда Австрия терма жамоаси фаворит саналаётган эди. Бироқ венгрияликлар уларга муносиб қаршилик кўрсата олишди.

Биринчи бўлимни жамоалар жуда эҳтиёткорлик билан ўтказишди. Дарвозалар олдида хавфли вазиятлар деярли бўлмади. Футболчилар узоқ масаофалардан зарба йўллаб, дарвозабонлар ҳушёрлигини синаб кўришди.

Австрияликлардан Давид Алабанинг шундай зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Юнузович ва Арнаутовичнинг зарбаларини Кирай қайтара олди. Венгрияликлардан Жужак, Кляйнхаслернинг зарбалари хавфли бўлди, бироқ дарвозабон Альмер жуда яхши ўйнаб, зарбаларни қайтара олди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сурати ўзгармади. Жамоалар бир-бирининг хатосини пойлаб ҳаракат қила бошладилар. Биринчи бўлиб Австрия хатога йўл қўйди.

62-дақиқада Адам Салаи жамоадоши Кляйнхайслер билан девор услубида ўйнаб, дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва тўпни Альмернинг қўлтиғи остидан дарвозага йўллади!

66-дақиқада австриялик Драгович иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди ва жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйди.

73-дақиқада Австрия ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Марсель Забитцер чап қанотдан оширилган тўпни жарима майдони ичида тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп жуда ноаниқ кетди.

Ўйин якунида эса венгрияликлар рақибни қарши ҳужумда жазолашди. Золтан Штибер дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва совуққонлик билан тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўллади!

Қолган дақиқаларда Австриянинг жуда бўлмаса бир гол уриш учун қилган ҳаракатлари ҳам зое кетди.

Евро-2016. "F" гуруҳи, 1-тур
14 июнь, Бордо, «Стад де Бордо»

Австрия – Венгрия 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: Салаи (62), Штибер (87)

Австрия – Альмер, Кляйн, Драгович, Хинтереггер, Фукс, Баумгартлингер, Алаба, Харник (Шёпф, 78), Юнузович (Забитцер, 60), Арнаутович, Янко (Окоти, 65).

Венгрия – Кирай, Фиола, Гузмич, Ланг, Кадар, Гера, Немет (Пинтер, 89), Надь, Кляйнхайслер (Штибер, 79), Жужак, Салаи (Пришкин, 69).

Огоҳлантиришлар: Драгович (33), Немет (80).

Четлатиш Драгович (66).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:07, 14.06.2016.
Ўқилди: 4125 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.