Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Ҳамиджон Актамов: “Ҳужумчиларимизга совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти”

Баҳо:
+ | -

Олий лига ўн иккинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан (1:0) сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

— Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Охирги омадсизликлардан кейин бу ғалаба жамоамиз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Аслида пенальтига қадар масалани ўз фойдамизга ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ, Вячеслав Шевченко, Самандар Шодмонов, Акмал Рустамовлар қулай вазиятларни ҳавога совуришди. 

Афсуски, охирги пайтларда ҳужумчиларимизга зарур паллада совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти. Бу борада машғулотларда кўпроқ ишлаш лозимга ўхшайди. Олдинда янада жиддий рақиб кутиб турибди. “Локомотив”га қарши бўладиган ўйинда ижобий натижага эришиш учун пухта тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз — мавсум оралиғидаги танаффусга юқори кайфиятда чиқишдир. Бунга йигитларимизнинг куч ва маҳорати етади, деб биламан.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 13:13, 18.06.2016.
Ўқилди: 3631 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.