Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

“Реал”нинг “5” рақам эгалари. Зидандан Коэнтраугача

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” жамоаси 2015 йилни ўта ёмон тарзда якунлаган эди. Бироқ ушбу йил клуб учун ҳозирча омадли кечмоқда. Бунга жамоанинг янги бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ҳиссаси юқори десак асло муболаға бўлмайди. Биз ХХI асрда Зизунинг “бланкос” либосидаги собиқ рақамида тўп сурган футболчиларни эсга олиб ўтишни лозим топдик.

Зинедин Зидан (Франция)
Зидан 2001 йили рекорд даражадаги трансфер эвазига “Ювентус”дан “Реал”га ўтди. Зинедин Мадридда 2006 йилга қадар тўп суриб, 225 учрашувда 49 голга муаллифлик қилди. Француз ярим ҳимоячиси “галактикос” либосида 6 та мусобақада зафар қучди. Шунингдек у 30 дан ортиқ шахсий мукофотлар эгаси айланди. Жумладан 2003 йили жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Фабио Каннаваро (Италия)
Каннаваро ҳам “Реал”га “Ювентус”дан ўтди. Италиялик ҳимоячи Мадридда 2006-2009 йиллар давомида 116 учрашув ўтказди. Фабио ҳам Зидан сингари “Реал”га ўтиб дунёнинг энг яхши футболчисига аталган мукофотни қўлга киритди. Тўғри бунда ҳимоячининг терма жамоаси билан биргаликда мундиалда қозонган ғалабаси катта рол ўйнади. Каннаваро Испаниядаги қисқа фаолияти давомида “Сантяго Бернабеу” мухлисларининг ёқимтойига айлана олди.

Фернандо Гаго (Аргентина)
Зидан ва Каннавародан кейин “Реал”нинг “5” рақами унчалик ҳам омадли бўлмай қолди. Гаго 2006-2011 йилларда “Реал” таркибида 121 учрашувда 1 та гол урди. Аргентиналик ҳимоячи жамоадаги кучли рақобат натижасида кейинги мавсумни ижара асосида “Рома”да ўтказди. Гаго “бланкос” либосида 4 та совринга сазовор бўлди.

Нури Шаҳин (Туркия)

2011 йили “Реал” Дортмунднинг “Боруссия”сида ёрқин нур сочган Шаҳинни ўз сафига қўшиб олди. Бир мавсумда 10 учрашувда 1 та гол урган Нури жамоа устози Моуриньонинг эътиборига туша олмади. Бунга жароҳатлар ҳам йўл қўймаганди. Шундан кейин турк ўғлони бир мавсумни “Ливерпуль”да ижарада ўтказиб, кейинги йили яна жонажон жамоасига қайтиб кетди.

Фабио Коэнтрау (Португалия)
Мадрид жамоаси 2011 йили Коэнтрауни “Бенфика”дан сотиб олди. Португалиялик кейинги мавсумдан бошлаб “5” рақамида тўп сура бошлади. Фабио “Реал”даги 4 йиллик фаолияти давомида роппа-роса 100 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ва 6 та мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритди. Коэнтраунинг тақдирига ҳам юқоридаги рақамдоши сингари ижарага кетиш ёзилган экан. У ушбу мавсум аввалида “Монако”га ижарага бериб юборилди.

Факт: Айни пайтда жамоанинг ушбу рақами очиқ бўлиб турибди. Кўрамиз навбатдаги мавсумдан босшлаб Зидан ўзининг собиқ рақамини қайси шогирдига берар экан.

Фурқат Юсупов

Манба: jayhun.uz
Киритилди: 13:32, 20.06.2016.
Ўқилди: 4393 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.