"Брентфорд"га устозлик қиладиган 50 ёшли мутахассис Томас Франк юқори мақомга кўтарилиши мумкин. Мураббийнинг хизматларига “Манчестер Юнайтед” қизиқмоқда.
Манбанинг қайд этишича, нидерландиялик Эрик тен Хаг ишдан бўшатилган тақдирда, Франкнинг номзоди манкунианликлар бошқаруви учун устувор вазифалардан бири бўлади.
“Қизил иблислар” Англия премьер-лигасининг 2023/2024 йилги мавсумини омадсиз ўтказди. 36 турдан сўнг манкунианликлар турнир жадвалида атиги саккизинчи ўринни эгаллаб туришибди.