Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Беш сабаб ёки яна миллий термамиз ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон терма жамоаси Канада билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Sports.ru сайти блогери Евдоким Раимов мазкур баҳсни таҳлил қиларкан, бешта асосий омилга эътибор қаратди.

«Билишимча, Канадада фақат хоккей ўйнашмайди. Ушбу терма футболчиларининг аксарияти хориж чемпионатларида тўп суришади, демак, бу рақибни жиддий қабул қилиш керак. Ўйлашимча, мазкур ўйин ҳар икки жамоа учун фойдадан холи бўлмайди», - бу гаплар Ўзбекистон термаси дарвозабони Александр Лобановга тегишли. Ҳақиқатан, ўртоқлик мақомига эга ушбу учрашувга жиддий ёндашиш талаб этиларди. Бабаян шогирдлари Австрия йиғинига асосий легионерларсиз, маҳаллий футболчилардан тузилган таркиб билан ташриф буюришди. Юзага келган имкониятни инобатга олсак, бу янги ўйинчилар ва турли тактик схемаларни синовдан ўтказиш учун оптимал вариантга айланади.

Таркибга назар ташласак, ҳимоя чизиғининг тамомила ёпилганига гувоҳ бўламиз. Мураббийлар штаби Акром Комилов ҳамда Даврон Ҳошимовнинг нималарга қодирлигини кўришни хоҳлади. Ислом Тўхтахўжаев эса мудофаа марказига қайтди. Таянч нуқтасида Жавоҳир Соҳибов ўйнаган бўлса, олдинроқдан Отабек Шукуров ва яна сардорлик боғичи билан майдонга тушган Сервер Жепаров ўрин эгаллашди. Ҳужумдаги трио Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев ҳамда Александр Гейнрихдан ташкил топди.

1. Отабек Шукуров асосийда ўйнашга тайёр эмас

«Бунёдкор»нинг ёш ярим ҳимоячиси ёмон ўйнамади. Аммо Одил Аҳмедовнинг ўрнига мос вариант эмас, айниқса, захирадан майдонга тушиб ўйинда кескин бурилиш ясашга тўғри келиб қолишини инобатга олсак. Рақибдан тўпни олиб қўйишга улгурмаслиги оқибатида бир неча марта қоида бузди. Тўғри, жарима майдони ташқарисида. Унинг ўйинида креативлик ва жамоавий фикрлаш етишмади. Бир неча марта нотўғри позиция танлади, бундан эса канадаликлар фойдалана олишмади. Бироқ айнан Шукуровнинг «иштироки» туфайли рақиб гол урди: жамоа сардори Эдгар Давиднинг зарбаси аниқ чиқди.

Ўша вазиятда 9-рақамдаги Отабекнинг 2-рақамли шериги Егор Кримецга халал бергани, жарима майдонидаги жамоадошига тўпни юқорилатиб етказиб беришга уринган канадалик футболчини тўхтатиб қола билмагани, натижада Лобанов дарвозаси ишғол қилинганини яққол кўриш мумкин.

Шукуровга омад тилаймиз, у бундан юқорироқ натижаларга эришишга қодир. Айниқса, кучли зарба эвазига рақиб дарвозаларини ишғол қилишини ҳам инобатга олмоқ даркор.

2. Майда ва қисқа «пас»

Ўзбекистон термаси сўнгги ўйинларда ғалаба қозонди, аммо муваффақиятнинг у қадар ишончли тарзда қўлга киритилмагани ҳам сир эмас. 1:0 ҳисобининг натижа келтириши ёқимли, лекин терма жамоа ўйинидан қониқиш ҳосил қилинмаётганини унутмаслик керак. Филиппинга қарши кечган баҳсда кўплаб хавфли вазиятлар яратилган бўлса, Баҳрайн билан ўйинда «Оқ бўрилар» биринчи рақамда ўйнай олмасликларини кўрсатишди. Ваҳоланки, бу ҳар икки жамоани сафарда муваффақиятли тарзда енгишганди. Мукаммалликни таъминлайдиган муҳим жиҳатлардан бири - қарши ҳужумларда ўйнаш. Баъзан тўп майдон марказига жуда секин келяпти, ҳужум чизиғига ўтиш ҳам шу йўсин давом этмоқда.

Учрашув томошабинларсиз ўтгани туфайли ҳар икки жамоа мураббийларининг кўрсатма беришлари яққол эшитилиб турди. Самвел Бабаян бу борада канадалик ҳамкасбидан асло қолишмади, бутун баҳс давомида шогирдларига турли тавсияларни берди. Айниқса, у «қисқа пас» иборасини ишлатиб, тўпни ўзида кўп ушлаб турмаслик, тезда шерикка узатиш лозимлигини уқтирди. Бошқа томондан, у «иккинчи қаватсиз» ўйнашни талаб қилиши мумкин эди, аммо айнан шу услуб ҳужумдаги ҳамжиҳатликни тезлаштирди. Бутун ўйин давомида Ўзбекистон термаси 264 марта қисқа ва ўрта «пас» берган бўлса, узун узатмалар нисбатан камроқ эди - 75та. Аниқ узатмалар ўртача ҳисобда 71 фоизга тўғри келди.

3. Ҳужумчиларнинг функционал ҳолати

Учрашув давомида Александр Гейнрихнинг майдонда ҳаракатланишга қийналаётгани сезилди. Унинг ихтиёрида ўзини кўрсатиш учун 79 дақиқа бор эди. Саша охирги марта ўтган йилнинг октябрида Қозоғистон чемпионати доирасидаги ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилганди. Терма жамоада эса бундай ҳолат 2012 йили содир бўлган. Унинг энг асосий устунлиги - ўзининг ажойиб техникасини ишга солган ҳолда зарур пайтда керакли жойда пайдо бўлиш. Аммо сўнгги йилларда Гейнрихга хос идеал ҳаракатларни кам кузатяпмиз.

Мураббийлар штабининг янгича тактик ишланмаларни қўллашини кўриш ёқимли эди. Бироқ форвардларнинг жисмонан ёмон ҳолатда экани режанинг амалга ошишига тўсқинлик қилди. Сергеев кўпроқ марказий ҳужумчи позициясига ўтди, Шукуров эса Комилов билан қанотда жой алмашдилар, Гейнрих чарчоқни енгиш мақсадида орқароққа сурилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Достон Ҳамдамов майдонга тушгач, ҳужумларда кескинлик кузатилди, футболчилар ҳаракатларига ранг-баранглик қўшилди.

4. Сардор Рашидовга мос ўринбосар йўқлиги

Вазият шуни тақозо этдики, Ўзбекистон термасининг ўнг қанотида Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби аъзоси ҳукмронлик ўрнатган. Канадаликларга қарши кечган баҳс статистикаси қуйидаги хулосага келишга ундамоқда: Аҳмедов ва Рашидовсиз ўзбекистонликлар тўпни назорат қилиш борасида имкониятни бой беришди - 35-65. Зарбаларнинг атиги 25 фоизи мўлжалга аниқ борди, Рашидов пайтида ушбу кўрсаткич анча яхши кўриниш олганди.

Демак, ўйинчиларнинг бундай жойлашуви 4-3-3 (4-1-4-1) схемасига мос келмаётган экан, Рашидов борлигида бошқача услуб қўллаш мумкин. Яъни, Сардор қанот ҳужумига боғланган. Бу паллада Гейнрихнинг соф марказий ҳужумчи позициясидаги ўрнини Сергеев тўлдиради. Сашанинг ҳозирда асосан захирадан тушиб, ўйинни кучайтириши ҳеч кимга сир эмас. Ёки яна битта вариант бор. Рашидовни севимли нуқтасида қолдириб, худди Филиппин термаси билан ўйиндаги каби схемага ўзгартириш киритиш лозим. Чапдан Жасур Ҳасанов ёки Санжар Турсунов ўрин эгаллашади, марказда Аҳмедов-Жепаров жуфтлиги, ўнгда Рашидов. Шундагина қандайдир идеаллик белгилари ҳақида гапириш мумкин бўлади.

5. Қанот зарбалари

Сўнгги ўйинда Акром Комилов ва Даврон Ҳошимов ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда кенг кўламли иш бажаришди. Гарчи «автогол» муаллифига айланган бўлсада, Комилов шу куни ёмон кўринмади, мудофаанинг чап қанотидан олдинга интилиб, ҳужумчиларга фаол тарзда кўмаклашди. Унинг иштирокида 9та кроссни кузатдик. Таққослаш учун: Ҳошимовда бу кўрсаткич 7тага тенг. Акром кўп вазиятларда шерикларининг ёрдамига эҳтиёж сезди. Мураббийлар штаби бир неча марта Шукуровга кўмаклашиш лозимлигини уқтирди. Аммо нега бу вазиятда хавбекларни эмас, балки ҳимоячиларни алоҳида ажратиб кўрсатяпмиз? Жавоб оддий: статистика кроссларнинг 75 фоизи айнан рақиб жарима майдончаси ташқарисида бошланганини кўрсатмоқда.

Асосийга Виталий Денисов қайтгач нима бўлишини тасаввур қилиш қийин. Дарвоқе, уни РФПЛнинг 33 нафар энг яхши футболчилари қаторидан ўрин эгаллагани билан табриклашимиз мумкин.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 18:37, 27.06.2016.
Ўқилди: 8966 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.