Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Еврофутболга қадам, фақат…

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда Европа футболи об-ҳавосини белгилашда Осиё компаниялари ҳам катта ролга эга. Мана, Қатар ва БААнинг бой ва гигант компаниялари ортидан энди Хитой, Ҳиндистон ва ҳаттоки, таиландлик бизнесменлар ҳам еврофутболга сармоя кирита бошлашди. Узоққа бормайлик, «Лестер» хўжайини - таиландлик миллиардер Вишай Шривадданапрабхани кўпчилик яхши билса керак. Ёки ҳиндистонлик металлургия магнати Лакшми Миттални олайлик, у камтаргина «КПР»га сармоя киритганида, фақат спортга боғлиқ ютуқларни кўзламагандир.

Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё бизнесининг евроспортга кучли эътибор қаратаётганини таъкидлаш керак. Дейлик, Интер»нинг Хитой компаниясига сотилиши. Хўш, бундан нима наф? Шу масала юзасидан, тўғрироғи, Осиё сармоядорлари «кўҳна қитъа» футболидан қандай даромад олишлари хусусида бир қизиқ жиҳатга дуч келдик. Тўғри, айни пайт Хитой футболида Европа топ-лигаларига шиддат билан кириб борадиган умидли иқтидорлар йўқ. Демак, бу ерда бирламчи мақсад соф бизнесга боғлиқ. Бош-қача айтсак, қитъадошларимиз аввало, Европа клублари билан ҳамкорликда  уларнинг имиджлари акс этган атрибутларни ички бозорга олиб келиш ва пуллашни кўзлашган. Қатар ва БАА компаниялари эса еврофутболга бошқа мақсадлар билан юзланишганди. Яъни улар томонидан Англия ёки Испания футболига тикилган инвестиция иқтисодий нуқтаи назардан қарасак, субсидия (ёрдам тариқасида бериладиган пул) кўринишида эди.

Энди Хитой ишбилармонларининг сўнгги бир ой ичида Европа топ-лигаларида амалга оширган ишларига бир назар солсак.

10 июнь. Алекс Женг ва Чиен Ли - «Ницца»

Франция элит дивизиони аъзоси «Ницца» Алекс Женг ва Чиен Ли бошчилигидаги Хитой-Америка инвесторлар гуруҳи томонидан харид қилинди. Бу ҳақда 11 июнь куни  клуб расмий сайти хабар тарқатди. Хитойликлар клуб акциялар пакетининг 80 фоизини қўлга киритишди. Қолган 20 фоиз акция клуб президенти - Жан Пьер-Ривьер ихтиёрида қолди. У ўз лавозимида қолади, шунингдек, бош директор Жульен Фурнье ҳам зиммасидаги ишларни бажаришда давом этади. Эътиборлиси, янги сармоядорлар жамоанинг тез орада ЕЧЛга олиб чиқиш ва «Альянц Ривьера» стадионини кенгайтириш режалари юзасидан илк мажлисни ўтказишга ҳам уриндилар. Айтганча, асос солинганига 111 йил бўлган «Ницца» якунлаган мавсум 4-ўринни эгаллади ва Европа Лигасига йўлланма олди. Клубни янги мавсумда янги бош мураббий - Люсьен Фавр бошқаради.

Маълумот учун айтиш керак, Алекс Женг Plateno меҳмонхоналар тизими президенти саналади, Чиен Ли эса NewCity Capital инвестиция жамғармаси асосчисидир.

5 июнь. Suning Holdings Group консорциуми - «Интер»

Хитойнинг Suning Holdings Group консорциуми «Интер» (Милан) клубини 270 млн. еврога харид қилди. Ҳарқалай, 5 июнь куни «Жиангсу Сунин» клубининг «Твиттер»даги расмий саҳифасида шундай хабар берилди. Маълумот учун айтиш керак, «Жиангсу Сунин»  ҳам айнан ушбу молиявий гигантга тегишли. Suning Commerce Groupнинг «Интер»  акциялари назорат пакети соҳибига айланганини 6 июнь куни клуб президенти Эрик Тоҳир ва вице-президенти Хавьер Занетти ҳам тасдиқлашди. Тўғрироғи, улар махсус матбуот анжуманида келишув амалга оширилганини маълум қилишди. Демак, шартномага кўра, клубнинг 68,5 фоиз акцияси хитойликлар тасарруфига ўтади, Эрик Тоҳирга тегишли International Sports Capital S.p.A. компаниясида эса 31 фоиз акция қолади. Яна 0,5 фоиз акция Pirelli компаниясига эгалик қилувчи оила ихтиёрида. Айтганча, Эрик Тоҳир клубни 2013 йилнинг кузида Массимо Мораттидан сотиб олганди. Жамоа ўтган мавсум «А» сериясида 4-ўринни эгаллади ва ЕЛ гуруҳ босқичига йўл очди. Эътиборни тортадиган факт: «А» сериясидаги ҳеч бир жамоа олий дивизионда «Интер»чалик кўп мавсум ўтказмаган. «Нерадзурралар» элит лигада нақ  85 марта иштирок этишган.

Suning Holdings Groupга тўхталадиган бўлсак, ушбу консорциум 2011 йилнинг 14 июнида ташкил этилган. Асосчиси - Жанг Жиндонг.

18 май. Recon Group холдинги - «Астон Вилла»

Премьер-лигани яқиндагина тарк этган «Астон Вилла»да ҳам раҳбарият ўзгарди. Америкалик ишбилармон Рэнди Лернер ўзига тегишли акцияларни тўлалигича хитойлик Тони Цзяньтун Ся бошчилигидаги Recon Group холдингига сотди. Бу ҳақда 18 май куни клуб расмий сайтида хабар чоп этилганди. Ушбу келишув хитойликларга 76 млн. фунтга тушди. Ваҳоланки, Лернер сўнгги 10 йил давомида клуб учун нақ 350 млн. евро сарфлади. Бироқ «Астон Вилла» 2015|2016 йиллар мавсуми якунига кўра, АПЛда 20-ўринни банд этди ва чемпионшипга тушиб кетди. Бундай ҳолат 1987 йилдан буён юз бермаётганди.

39 ёшли бизнесмен Тони Цзяньтун Ся Оксфордда ўқиб юрган кезлари (1998-1999 йиллар) ушбу клуб ўйинига тушган ва шу-шу унинг фанати бўлиб қолган.

Хулоса ўрнида. Бугун Ғарбий Европада кўплаб брендларга тегишли йирик завод-фабрикалар ёпил-япти. Аниқроқ ифода этсак, уларни ишчи кучи анча арзон бўлган Жанубий Осиё (асосан Вьетнам ва Индонезия)га оммавий тарзда кўчириш-япти. Чунончи, компаниялар қитъамизда минимал харажат қилиб, максимал фойда олишни кўзламоқда. Осиё бизнесменларининг Европа футболига инвестиция киритишлари эса аксинча кўриниш олган. Хусусан, хитойликлар еврофутболга бежиз нигоҳ ташламагандирлар. Тахмин қилиш мумкинки, улар футбол марказида нима қилиб бўлса ҳам, фойда суғуриб олишади. Ҳаттоки, қисқа муддатда фойдага чиқсалар, ажабмас. Демак, «Ницца» ва «Интер» клублари тез орада ЕЧЛда кўриниш бериб қолсалар, сира ҳам ажабланманг! Ана шунақа гаплар!

ОсиёликЛАР ва Англия футболи

муносабати

Англия премьер-лигаси: «Лестер Сити» (Шривадданапрабха оиласи); «Эвертон» (Фарҳод Мошири, Эрон-Буюк Британия, 49,9 фоиз); «Манчестер Сити» (Мансур бин Зайд ал Наҳиён, 87 фоиз, Хитой ҳукумати, 13 фоиз)

Чемпионшип: «Астон Вилла» (Тони Цзяньтун Ся, Хитой); «Бирмингем Сити» (Карсон Юнг, Гонконг, 25,43 фоиз, Лиу Ксингченг, Хитой, 11,27 фоиз); «Лидс Юнайтед» (Ҳишом Аҳмад, ал Раис, Баҳрайн, 21 фоиз); «КПР» (Лакш-ми Миттал, Ҳиндистон, 33 фоиз); «Рединг» (Нарин Нируттинанон, Сасима Сривикорн, Самрит Танакарнжанасутх, Таиланд); «Шеффилд Уэнсдэй» (Делфон Чансири, Таиланд)

Биринчи лига: «Шеффилд Юнайтед» (Абдуллоҳ Бин Мусаед, Саудия Арабистони), «Суиндон Таун» (MNC Group, Индонезия, 99 фоиз).

 

Ҳар соҳадан оз-оз...

*** Осиё футбол конфедерацияси 1954 йилнинг 8 май куни Филиппин пойтахти - Манила шаҳрида ташкил топган.

*** ОФК 2009 йил ноябрда Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи клублар олдига қўйиладиган янги талабларни эълон қилган эди. Унга кўра, турнирда қатнашувчи клуб камида 12та жамоа қатнашадиган чемпионатда ўйнаши, мусобақага 33 кишилик таркибни «заявка» қилиши ва бу футболчилардан лоақал 20 нафари профессионал (!)  бўлиши лозим.

*** Агарда «Локомотив» ОЧЛ-2016 финалига йўл олгудек бўлса, сафар харажатлари учун ОФКдан 60 минг АҚШ доллари олади.

*** ОЧЛнинг айни пайтдаги ҳомийлари: Fly Emirates, Nike, Nikon, Panasonic, Pepsi, QNB Group, Qatar Petroleum, SDLG, Tsingtao, Asahi, Seiko, Yanmar, World Sport Group, PES.

*** Равшан Эрматов ОЧЛда 2007 йилнинг 21 март куни дебют қилган. Эътиборлиси, «Ал-Шабаб» (Саудия)-«Сепаҳон» ўйинини бошқарган ҳамюртимизга ўша мавсум финишида финал баҳси ҳам топширилганди.

*** Фаластин терма жамоаси 2008 йилдан буён ўз уйида атиги 5та расмий ўйин ўтказди. Бу учрашувлар Иордания, Афғонистон, Таиланд, БАА, Шарқий Тимор терма жамоаларига қарши кечди.

*** Равшан Эрматов шу пайтгача терма жамоалар иштирокидаги жами 10та ўртоқлик ўйинини бошқарган. Улардан бири 2014 йилнинг 12 ноябрида бўлиб ўтган Туркия-Бразилия баҳси (0:4)дир.

*** Осиё ўйинлари-2018нинг очилиш маросими Индонезия пойтахти - Жакартада жойлашган «Гелора Бунг Карно» стадионида ташкиллаштирилади. 2012 йилнинг 3 июнь куни мазкур аренада бўлиб ўтиши белгиланган Леди Гаганинг концерти оммавий норозиликлар туфайли бекор қилинган эди.

*** Ироқ футболининг яқин ўтмиш юлдузларидан бири Нашат Акром (Осиё кубоги-2007 финали бош қаҳрамони) 32 ёшида илк жамоаси - «Ал-Шорта»нинг «Шон-шараф зали»га киритилган. 2009 йили унинг укаси Ҳассан Акром террорчи гуруҳлардан бири томонидан ўғирлаб кетилади, лекин полициянинг саъй-ҳаракати билан жабрланувчи тезда ўз оиласига қайтарилади.

2014 йил 14 июнь. ЖЧ-2014 мундиали. Бразилиянинг Ресифе шаҳри. Кот-д~Ивуар ва Япония терма жамоалари ўзаро учрашуви. Ясухито Эндо (чапда) ва Юто Нагатомо африкаликлар вакили - Дидье Я Конанни ўртага олган пайт.

Фаррухжон Файзиев тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:30, 30.06.2016.
Ўқилди: 5200 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.