Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Смолов ҳатто Кейндан зўр?

Баҳо:
+ | -

Нимани ҳисобига қанақасига?

ЕВРОПА МИЛЛИЙ ЛИГАЛАРИ РАҚАМЛАР КЎЗГУСИДА. Бугун «кўҳна қитъа»даги етакчи 8та лигага асосий статистик кўрсаткичлар ёрдамида назар ташлаймиз. Тўғрироғи, турли статистик натижаларни аввалги мавсум (2014|2015)ники билан ўзаро солиштирган ҳолда, муайян хулосалар чиқаришга уриниб кўрамиз.

Маҳсулдорлик

Мавсум финишига келиб, яъни 31 март кунги ҳолатдан кейин  4та чемпионат баҳсларидаги маҳсулдорлик даражаси анча ўсди - Англияда ўртача 2,61та голдан 2,70тага, Италияда 2,53тадан 2,58тага, Германияда 2,78тадан 2,83тага ва Францияда 2,48тадан 2,53тага. Ўртача гол миқдори биргина Россияда пасайди - 2,50тадан 2,45тага.  Шундай қилиб, РФПЛ мавсум якунидаги маҳсулдорлик бўйича 8та етакчи лига орасида охирги ўринда қолди. Чунончи, бир йил олдин ҳам самарадорлик бобида рус лигаси орқада эди.

Аввалги мавсум билан таққослаганда эса, Португалия примеросида бинойидек ўсиш бор (2,49та голдан 2,72тага), шунингдек, Англия премь-ер-лигаси кўрсаткичи ҳам ошди (2,57тадан 2,70тага). Аксинча, Италия «А» сериячсида ўртача гол миқдори камайди - 2,69та эди, энди 2,58та бўлди. Голланд эредивизионида ҳам пасайиш кузатилди (3,08та голдан 2,98тага).

Мавсум якунигача 8та лигадаги 15та ўйинда 8та ёки бундан кўпроқ гол урилдики, уларни алоҳида эслатиб ўтиш жоиз:

Англия - 3та: «Норвич»-«Ливерпуль» (4:5), «Ньюкасл»-«Норвич» (6:2), «Эвертон»-«Сандерленд» (6:2)

Испания - 3та: «Реал»-«Райо Вальекано» (10:2), «Реал»-«Сельта» (7:1), «Депортиво»-«Барселона» (0:8)

Германия - 2та: «Айнтрахт»-«Кёльн» (6:2), «Вердер»-«Штутгарт» (6:2)

Франция - 1та: «Труа»-«ПСЖ» (0:9)

Голландия - 3та: «Де Графсхап»- ПСВ (3:6), «Хераклес»-АЗ (3:6), ПСВ-«Камбюр» (6:2)

Россия - 3та: «Мордовия»-ЦСКА (4:6), ЦСКА-«Мордовия» (7:1), «Кубань»-«Локомотив» (6:2)

Италия ва Португалияда битта ўйиндаги максимал голлар сони 7тадан ошмади.

Факт. Голсиз дуранг бўйича Франция чемпионати олдинда - 8,9 фоиз ўйинда ҳисоб очилмади. Бу борада энг паст натижа Голландия эредивизионига тегишли - 4,2 фоиз.

Чемпионат тақвими «зич»лиги

Мавсум якунига кўра, энг «зич» жадвал Германия, Франция (2,40дан) ва Россия (2,49)да юзага келди. Эътиборли жиҳати, бундеслига ва Лига 1-нинг 3тадан пешқадами ва аутсайдери биргаликда тенг миқдорда очко тўплади. Етакчилар - 226та ва аутсайдерлар - 94та. Фақат битта фарқ бор, Германия клублари 34 мартадан, Францияники эса 38 мартадан майдонга тушишди. Энг катта «жарлик» Голландияда юзага келди - 3та аутсайдер биргаликда атиги 70 очко йиғди.  Таҳлил учун олинган 8та чемпионат орасидаги энг қисқаси - Россия премьер-лигасида ҳам 3та охирги жамоа 75 очко тўплади. Ваҳоланки, Россияда ўйинлар сони 30та бўлса, Голландияда 34тани ташкил этади.

Энди иштирокчилари сони тенг лигаларни ўзаро таққосласак, Англия (2,52) ва Испания (2,54)да «зич»лик даражаси нисбатан ўхшаш, аммо бу кўрсаткич турли характерга эга. Дейлик, Ла-лиганинг 3та етакчиси  («Барселона», «Реал» ва «Атлетико») жами 269 очко тўплаган бўлса, Англия ПЛ пешқадамлари - «Лестер», «Арсенал» ва «Тоттенхэм» атиги 222 очко билан чекланишди. Шунинг баробарида примеро аутсайдерлари ҳисобига 106 очко ёзилди, АПЛ омадсизлариникига эса атиги 88 очко. Шу ҳолат сабаб, умумий «зич»лик меъёри деярли фарқланмади.

Аввалги мавсумга қиёсан олсак, Россия ПЛ жадвали нисбатан «кенгайди» — 2,25дан 2,49га. Зеро, 3та совриндор жами 187та очко тўплади (ЦСКА - 65та, «Ростов» — 63, «Зенит» — 59та) ва бу бир йил олдинги ҳолат билан тенгдир («Зенит» — 67та, ЦСКА ва «Краснодар» — 60тадан очко олганди). Бироқ бу сафар аутсайдерлар анча сустлашишди: умумий ҳисобда 75 очко («Кубань» — 26та, «Динамо» — 25та ва «Мордовия» — 24та). Мавсум-2014|2015да эса охирги 3та жамоа ҳисобига жами 83 очко ёзилганди («Ростов» ва «Торпедо» — 29тадан, «Арсенал» — 25та).

Пенальти

Энг кўп пенальти Италия (ўртача ҳисобда битта ўйин учун 0,32та) ва Португалия (ўртача - 0,30та)да белгиланди. Англия ва Францияда эса ҳакамлар 11 метрли нуқтага ишора қилишда анча эҳтиёткорлар (бу чемпионатларда ўртача кўрсаткич 0,24га тенг). Бир йил олдин ҳам АПЛда тахминан шундай манзара кузатилганди (битта ўйинга ўртача 0,22та пенальти), аммо Лига 1да 8та биринчилик орасида энг юқори кўрсаткич қайд этилганди - 0,34та. Энди буни оддий рақамларда ифода этсак, пенальтиларнинг умумий сони 36тага камайди (129та ўрнига 93та белгиланди.

Пенальтидан фойдаланиш масаласига келсак, Португалия (81,7 фоиз) ва Англия (81,3 фоиз)да умумий кўрсаткич анча яхши. Франция (71,0 фоиз) ва Испания (71,1 фоиз)да эса 11 метрли жарима зарбасини унча яхши бажаришмайди.

Энди 8та лигада энг кўп пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлган клублар ва 11 метрли нуқтага энг кўп ишора қилган ҳакамлар билан танишиб чиқамиз:

Англия. 38та ўйин. «Лестер» — 13та пенальти (10таси самарали). Дин ва Мэдли - 13тадан (тегишлича 33та ва 26та ўйинда).

Испания. 38та ўйин. «Барселона» — 19та пенальти (11таси самарали). Эрнандес Эрнандес - 9та (20та ўйинда).

Италия. 38та ўйин. «Лацио» ва «Торино» — 11тадан пенальти (9тадан самарали). Ж.Рокки - 14та (18та ўйинда).

Германия. 34та ўйин. «Ингольштадт» — 10та пенальти (9таси самарали). Майер - 9та (15та ўйинда).

Франция. 38та ўйин. «ПСЖ» — 8та пенальти (6таси самарали). Морейра ва Турпен - 8тадан (тегишлича 20та ва 18та ўйинда).

Португалия. 34та ўйин. «Спортинг» - 11та пенальти (9таси самарали). Шист-ра - 8та (17та ўйинда).

Голландия. 34та ўйин. «Утрехт» — 8та пенальти (8таси ҳам самарали). Блом ва ван Букель - 9тадан (24тадан ўйинда).

Россия. 30та ўйин. «Зенит» — 12та пенальти (9таси самарали). К.Левников - 9та (16та ўйинда).

Факт. 8та лигада ўйнаган 150та клубдан атиги 2таси мавсум давомида пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлмади. Булар - «Нант» (Франция) ва Голландия эредивизионидан тушиб кетган «Камбюр».

Огоҳлантириш

Испан ҳакамлари сариқ карточка кўрсатишда илғорлар. Улар ҳар бир ўйинда ўртача 5,48 марта «сариқ»қа мурожаат этишди. Португалиялик реферилар ҳам раҳмдил эмаслар: ўртача 5,22та огоҳлантириш. Энг паст натижа Голландия (ўртача - 3,14та) ва Англия (ўртача - 3,19та)да.

Бир мавсум аввалги натижалар билан солиштирсак, энг катта ўсиш Франция (3,44тадан 3,89тага)да, энг катта пасайиш эса АПЛ (3,68тадан 3,19тага)да кузатилди. Россия премьер-лигасида ҳам сариқ карточкалар сони анча камайди (ўртача кўрсаткич 4,33тадан 3,95тага тушди).

Хўш, 8та лигада айнан қайси жамоалар сариқ карточка олишда энг баланд ёки паст натижани қайд этишди?

Англия. «Астон Вилла» — 76та (ўртача - 2,0та). «Арсенал» — 42та (ўртача - 1,11та).

Испания. «Гранада» — 139та (ўртача - 3,66та). «Барселона» — 66та (ўртача - 1,74та).

Италия. «Фрозиноне» — 111та (ўртача - 2,92та). «Наполи» — 71та (ўртача - 1,87та).

Германия. «Айнтрахт» - 96та (ўртача - 2,82та). «Боруссия» Д. - 39та (ўртача - 1,15та).

Франция. «Газелек Аяччо» — 94та (ўртача - 2,47та). «ПСЖ» — 47та (ўртача - 1,24та).

Португалия. «Арука» — 110та (ўртача - 3,24та). «Насьонал» — 71та (ўртача - 2,09та).

Голландия. «Херенвен» — 66та  (ўртача - 1,94та). «Аякс» — 40та (ўртача - 1,18та).

Россия. «Амкар» — 78та (ўртача - 2,6та). «Крилья Советов» — 42та (ўртача - 1,4та).

Факт. Кучли бешлик сирасига кирувчи миллий чемпионатларда энг «тартибсиз» жамоалар элита билан хайрлашдилар, аксинча, энг «сулҳпарвар» клублар чемпион ёки вице-чемпионга айланишди. Биргина Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоаси истисно. Лекин у ҳам бундеслигадаги ўрнини ўтиш ўйинлари воситасида сақлаб қолди.

Четлатиш

Қизил карточкаларга келсак, бу борада португалияликлар олдинда - битта ўйин учун ўртача 0,39та «ҳайдалиш». Италия «А» сериясида эса ҳакамлар ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинда 0,34та «қизил» кўрсатишди. Энг паст кўрсаткич бундеслигага тегишли - ўртача 0,13та четлатиш. Англия, Голландия (ўртача - 0,16та) ва Россия (ўртача - 0,18та)да ҳам футболчилар нисбатан кам четлатиладилар. Озгина таққослаш: Лига 1да қизил карточкалар сони бир йил аввалгига нисбатан анча кўпайди - ўртача 0,20тадан 0,31тага.

Қизил карточка масаласида қайси клублар «фаол»? Аксинча, қайси жамоалардан ўрнак олса арзийди?

Англия. «Саутгемптон» — 6та. «Тоттенхэм» ва «Манчестер Сити» — 0.

Испания. «Райо Вальекано» — 10та. «Барселона» — 1та.

Италия. «Аталанта» — 14та. «Наполи» — 2та.

Германия. «Штутгарт» — 5та. «Боруссия» Д. ва «Ганновер» — 0.

Франция. «Бастия» ва «Тулуза» — 10тадан. «ПСЖ» — 1та.

Португалия. «Маритиму» — 19та. «Бенфика» ва «Унион Мадейра» — 2тадан.

Голландия. «Утрехт» ва «Камбюр» — 5тадан. ПСВ, «Виллем II», «Хераклес» ва «Гронинген» — 1тадан.

Россия. «Рубин» — 6та. ЦСКА, «Зенит», «Крилья Советов» ва «Мордовия» — 1тадан.

Факт. Анатолий Бишовецнинг собиқ жамоаси - «Маритиму» натижасига қаранг: 34та ўйинда 19та (!) қизил карточка. Дортмунд «Боруссия»си аввалги мавсум ҳам бирорта четлатишга дуч келган эмасди.

Томошабинлар

Бу борада жиддий ўзгариш йўқ. Яъни мухлислар ташрифи нисбатан барқарор ҳолда. Аввалги мавсумда бўлгани каби Россия лигаси яна охирги ўринлардан бирида (фақат Португалиядан олдинда).

Барча лигаларда жамоаларнинг уй учрашувларига мухлислар ташрифи бўйича энг юқори ва энг паст натижа қандай?

Англия. «Манчестер Юнайтед» — 75,3 минг. «Борнмут» — 11,2 минг.

Испания. «Барселона» — 78,4 минг. «Эйбар» — 5,2 минг.

Италия. «Интер» - 45,5 минг. «Фрозиноне» — 7,3 минг.

Германия. «Боруссия» Д. - 81,2 минг. «Ингольштадт» — 14,8 минг.

Франция. «ПСЖ» — 46,2 минг. «Газелек Аяччо» — 3,7 минг.

Португалия. «Бенфика» — 50,3 минг. «Арука» — 1,4 минг.

Голландия. «Аякс» — 49,2 минг. «Эксельсиор» — 3,6 минг.

Россия. «Спартак» — 25,2 минг. «Урал» — 5,6 минг.

Тўпурарлар

Маълумки, «Олтин бутса»-2015|2016 «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресга насиб этди. Лекин у битта жиҳатда бетакрор Златан Ибрагимовичдан орқада. Уругвайлик голеадор ўртача ҳисоблаганда, майдонда ҳаракатланган ҳар 78,8 дақиқада рақиб дарвозасини бир бора ишғол қилди. «ПСЖ»да чинакам қироллардек яшаб-ўйнаган Ибра эса чемпионатдаги 38та голига 2553 дақиқа сарфлади. Хуллас, швед ҳар 67,2 дақиқага битта гол тўғрилади.

Ўртача ҳисобда битта тўлиқ ўйин учун 1тадан кўп гол уриш Гонсало Игуаин («Наполи», ҳар 83,1 дақиқада 1та гол), Роберт Левандовски («Бавария», ҳар 88,4 дақиқада 1та гол) ва Жонас («Бенфика», ҳар 89,0 дақиқада 1та гол)-га насиб этди.

Факт. «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов мавсумнингякуний қисмида ҳавас уйғотувчи маҳсулдорлик қайд этди. Боз устига, у 2007 йилдан буён Россия чемпионатида бош тўпурарга айланган биринчи маҳаллий футболчи бўлди. Аввалги мавсум тўпурарлар пойгада ғолиб чиққан Халк («Зенит») дақиқалар ҳисоби бўйича 8та лиганинг энг паст натижасини қайд этганди. Смолов эса бу борада Англия «Олтин бутса»си соҳиби Гарри Кейн («Тоттенхэм»)ни ортда қолдирди. Россиялик футболчи ҳар 127,0 дақиқада гол урган бўлса, англиялик юлдузчада бу кўрсаткич 134,8 дақиқага тенг.

Championat.com - А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:48, 01.07.2016.
Ўқилди: 5767 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.