Кириш Регистрация

Иброҳимович: "Лига 1 менинг қобилиятимга мос эмас”

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» клубининг собиқ ҳужумчиси Златан Иброҳимович, «Манчестер Юнайтед» клубига ўтгач, ўзининг дастлабки интервьюсини бериб, Франция чемпионати обрўсини оширгани ҳақида гапирди.

«Франция чемпионатидан кўп нарсани кутмаган эдим. Лига 1 менинг қобилиятим ва мен иштирок этган клубларнинг даражасига мос чемпионат эмас. Бу ҳақиқат. Мен “ПСЖ” клубига ўтиб, Лига 1 мусобақасининг обрўсини оширишга хизмат қилдим. Бу борада ҳеч ким мендан ўзиб кетолмайди», — деди Иброҳимович Goal хабарига кўра.

Иброҳимович “ПСЖ” таркибида 2012 йилдан буён иштирок этиб, 180 ўйинда 156 гол уришга муваффақ бўлди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:18, 02.07.2016.
Ўқилди: 6078 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.