Европа Иттифоқи «Реал» клубини давлатдан ноқонуний олинган ёрдамни Мадрид шаҳри хазинасига қайтариши лозимлиги ҳақида огоҳлантиради.
1998 йили «Реал» Лас Таблас ҳудудидаги ерни шаҳар мэриясидан 488 минг еврога сотиб олган. Маълум вақт ўтгач эса, шу ерни мэрияга 22 млн еврога қайтариб берган, деб хабар бермоқда Financial Times.
Европа Иттифоқи комиссияси талабига кўра, ернинг нархи сунъий равишда оширилгани сабабли «Реал» хазинага 18,4 млн евро маблағни қайтариб бериши шарт.
Эслатиб ўтамиз, собиқ еврокомиссар Хоакин Альмуния 2013 йилдан буён бир қатор испаниялик клубларга қарши текширув ишларини олиб бормоқда. Унинг маълумотига кўра, «Реал», «Барселона», «Валенсия», «Эльче», «Осасуна» ва «Атлетик» клублари давлатдан ноқонуний ёрдам олганликда гумонланмоқда.