Душанба куни интернет тармоғида боши бинт билан боғланган ва касалхонада ётган Крис Смоллинг фотосуратлари пайдо бўлди. Хабарга кўра, футболчи сёрфинг билан шуғулланаётган пайтда йиқилиб, бошидан лат еган.
Бироқ, “МЮ” клубининг расмий сайти бу хабарни инкор этиб, Смоллинг овқатдан заҳарланиш оқибатида касалхонага ётқизилган, ҳеч қандай жароҳат олмаган деган хабарни жойлаштирди.
Кейинчалик, твиттер тармоғида Смоллингни бошқа фотосурати ҳам пайдо бўлди. Унда футболчининг қоши ёрилгани ва пешонасидан лат еганини очиқ ойдин кўриш мумкин.