Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Максим Шацкихнинг 9 рекорди

Баҳо:
+ | -

Максим Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Киевнинг “Динамо” клуби тарихида ўчмас из қолдирган футболчи ҳисобланади. Биз Супер Макснинг 9 та рекорди ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

1. Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчи
Максим Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 60 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 34 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Ҳозирча Шацких бу борада мутлоқ рекордчи ҳисобланади.

2. Украина чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар
Шацких Украина чемпионатида 1999-2009 йилларда “Динамо” Киев таркибида 215 ўйинда – 97 гол, 2009-2014-йилларда “Арсенал” Киев либосида 90 ўйинда – 22 гол, 2012-2013-йилларда “Черноморец”да 6 ўйин, 2013-2015-йилларда “Говерла”да 34 ўйинда 6 гол урган. Супер Макс Украина чемпионатида умумий ҳисобда 345 та учрашувда майдонга тушиб, 125 та голга муаллифлик қилган.

3. Европа Чемпиолар лигасидаги энг сермаҳсул Осиёлик футболчи
Шацких “Динамо” Киев таркибида Чемпионлар лигасида 45 учрашувда 11 та гол урган. У “Байер”, “ПСВ”, “Андерлехт”, “Ньюкасл” (2 гол), “Ювентус”, “Арсенал”, “Локомотив”, “Рома” ва “Реал Мадрид” (2 гол) каби жамоалар дарвозасини ишғол қилган. Максим нуфузли турнирда энг кўп гол урган Осиёлик футболчи ҳисобланади.

4. Европа Чемпионлар лигасида энг кўп учрашув ўтказган Ўзбекистонлик футболчи
Чемпионлар лигасида 4 нафар Ўзбекистонлик футболчи тўп сурган. Улар орасида энг кўп майдонга тушгани Максим Шацкихдир. "Буратино” лақабли ҳужумчи турнирда 45 та ўйин ўтказган. Унинг энг яқин таъқибчиси Владимир Маминов ҳисобида 26 учрашув мавжуд.

5. Европа Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган Ўзбекистонлик футболчи
Шацких Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган Ўзбекистонлик футболчидир. Юқорида таъкидлаганимиздек унинг ҳисобида ЧЛда урилган 11 гол мавжуд.

6-7. Еврокубокларда энг кўп ўйнаган ва гол урган ўзбекистонлик футболчи
Шацких еврокубокларда жами 73 та учрашувда иштирок этиб, 23 марта рақиб посбонларини доғда қолдирган. Макс Ўзбекистонлик футболчилар орасида еврокубокларда энг кўп ўйин ўтказиш ва гол уриш борасида ҳам мутлоқ рекордчи ҳисобланади.

8. Ўзбекистон терма жамоасида “пента-трик” қайд этган ягона футболчи
2007-йили жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон термаси ўз майдонида Хитой Тайпейини қабул қилди. Шацких 4, 16, 34, 57 ва 76 дақиқаларда рақиб посбонини ранжитиб “пента-трик” қайд этишга муваффақ бўлди. Терма жамоамиз таркибида бошқа ҳеч қайси футболчига бир ўйинда бешта гол уриш насиб этмаган.

9. Украина жамоаларида энг кўп гол урган легионер
Шацких Украина чемпионатида 15 йиллик фаолияти давомида ушбу юрт жамоалари либосида ўз ҳисобига 170 та гол ёздириб қўйишга эришган. Максим Украин клублари сафида энг кўп гол урган легионер номини ҳам ўзиники қилган!

Фурқат Юсупов

Манба: Jayhun.uz
Киритилди: 15:19, 06.07.2016.
Ўқилди: 7233 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.