Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Кичик» чемпионатларга назар

Баҳо:
+ | -

Осиёда ҳам  футбол бир маромда ривожланмоқда. Буни миллий биринчиликлардаги натижалар ва жамоалар таркибини кучайтириш жараёни билан тасдиқлаш мумкин. Қуйида Осиё футболида ўз ўрнини топишга уринаётган бир қатор иккинчи даражали миллий чем-пионат учрашувлари қай тариқа давом этаётганига эътибор қаратиш баробарида лигалар тизими ва бошқа қизиқарли маълумотлар билан таништириб ўтамиз. Ҳар ҳолда, ривожланиш бўсағасидаги мамлакатлар футболи кўпчиликни бефарқ қолдирмаса керак.

ЛАОС

Осиёда секин-аста ўз мавқесини ошираётган Лаос чемпионатига қизиқиш анча юқори. Лао лигаси, деб аталувчи ушбу биринчиликда жами 14та жамоа иштирок этади. Лига регламентига кўра, мавсумни 1-ўринда тугатган, яъни чемпионлик унвонига эга чиққан жамоа ОФК кубоги гуруҳ босқичи йўлланмаси соҳибига айланади. Сўнгги 2та поғонани банд этган жамоалар эса биринчи лигага равона бўлишади. Лао лигасининг жорий мавсуми расман 26 март куни бошланди. 26 июнга келиб эса биринчи давра беллашувлари поёнига етди. Бу йил бир нечта ўйин турли сабабларга кўра, ўтказилмай қолганини ҳам айтиш жоиз. Шунингдек, 8:2 ва 10:1 каби «ваҳимали» ҳисоблар ҳам кузатилди. Энди жамоалар август ойидан иккинчи давра ўйинларига киришадилар.

Айтиш ўринли, Лаос чемпионатида ҳам легионерларга нисбатан талаб анча баланд. Мамлакат футбол федерацияси миллий биринчилик савиясини кўтариш мақсадида хорижлик ўйинчиларни жалб қилишга рухсат берган. Умуман, ҳар бир жамоада легионерларни учратиш мумкин. Нигерия, Бразилия, Япония ва камерунлик футболчилар кўпчиликни ташкил қилишади. Лаосда шунингдек, европаликлар ҳам бор. Баъзи жамоаларни Лотин Америкасидан ташриф буюрган мураббийлар бошқаришяпти. «Чампа», «Ланеханг Юнайтед» ва «Лао Тойота» клублари лига фаворитлари саналишади. Биринчи даврадан сўнг айнан шу жамоалар кучли учликда боришяпти.

БИРИНЧИ ДАВРАДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТ

(кучли бешлик)

Ўр. Жамоалар          Ў     Ю  Д    М    Т-Н      О

 

1. «Чампа»              13    10  1     2     33-11   31

2. «Ланеханг Юнайтед»   11   9     1         1            36-6      28

3. «Лао Тойота»    11    9   0     2     31-3     27

4. «Элекстрисите»       12  7     3     2         40-17      24

5. «Лао Арми»       13        5          4          4          19-20    19

 

МАЛАЙЗИЯ

Бу юртда футбол анча оммавий. Зеро, Малайзия жамоалари молиявий томондан бақувват. Тўғри, ички биринчиликда асосий ишни хорижлик футболчилар бажаришади. Хусусан, Лутфулла Тўраев, Дилшод Шарофутдинов ва Воҳид Шодиев каби футболчиларимиз айнан Малайзияда тўп суришяптики, бунинг ортидан бизда ҳам ушбу чемпионатга қизиқиш кучли. 2016 йилги мавсум 11 февраль куни старт олди ва 21 майда биринчи давра беллашувлари поёнига етди.

Малайзия супер-лигасида 12та жамоа бор. Ғолиб жамоа Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқини  олади. Омадсиз 2та клуб эса қуйи лигага тушади. Тушунарлики, легионерлар нисбатан ўзига хос талаблар бор. Дейлик, жамоалар фақат қайсидир терма жамоада ўйнаган ёки охирги мавсумни муайян мамлакат олий дивизионида ўтказган футболчиларни таклиф этишлари мумкин. Шунингдек, легионер қанчалик савияли ёки машҳур бўлмасин, махсус кўрикдан ўтишга мажбур. Айтганча, мамлакат чемпионати иккинчи давраси 15 июль куни бошланади.

БИРИНЧИ ДАВРАДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТ

Ўр. Жамоалар          Ў     Ю  Д    М    Т-Н      О

1. «Жоҳор Дорул Т.»    12  9     3     0         29-8        30       

2. «Фельда Юнайтед»  12  9     1     2         28-11      28       

3. «Селангор»        12    6   4     2     21-15   22

4. «Т-Тим»                12    4   4     4     18-16   16

5. «Кедаҳ»               12    3   7     2     14-15   16

6. «Теренггану»     12    5   1     6     15-21   16

7. «ПДРМ»                12    3   5     4     12-16   14

8. «Келантан»        12    3   4     5     19-22   13

9. «Саравак»          12    3   3     6     19-24   12

10. «Перак»             12    2   5     5     15-20   11

11. «Паханг»          12        2          3          7          15-32    9                      12. «Пенанг»  12        1          4          7            16-21    7

 

ГУАМ

Осиёда футболнинг умумий ривожи анча суст ҳисобланган давлатлардан бири шубҳасиз, Гуамдир. Дейлик, мамлакат миллий жамоаси халқаро мусобақаларда энди-энди намоён бўла бошлади. Гуамнинг бош лигаси биринчи дивизион, деб юритилади. Элит биринчилик анча ихчам - унда атиги 6та жамоа иштирок этади. Очиғи, мамлакатнинг барча жамоаларига нисбатан профессионал сифатини бериш қийин. Айрим клублар сунъий қопламали стадионда ўйнашади. Умуман, битта майдон бир неча жамоага хизмат қилади. Оддий айтганда, футбол тараққиёти йўлида изланмоқда. Гуам биринчи дивизионининг охирги мавсуми 2015 йилнинг 10 октябрь куни бошланганди. Чемпионатда 4 даврали тизимга риоя қилинади ва ўйинлар шу йилнинг 24 апрель куни поёнига етди. Профессионал футболчилар кам, шу боисми, ўта йирик ҳисоблар кўп кузатилади. Хусусан, якунда чемпионликка эришган «Роверс» клуби рақибларини 15:0, 12:0, 9:3, 7:2 каби ҳисобларда мағлубиятга учратди. Гуам чемпиони ОФК кубоги гуруҳ босқичига чиқиш учун квалификация ўйинларида иштирок этади. Демак, «Роверс» 19 август куни ўз омадини Қирғизистон вакили - «Дордор-Динамо»га қарши ўйинда синаб кўради. 6-ўринни банд этган жамоа эса табиийки, кучлилар лигасини тарк этади. Айтганча, якунланган мавсум чемпионликни қўлга киритган «Роверс» футболчилари 20та учрашувда рақиблар дарвозасига жами 137та гол уришди.

ЯКУНИЙ ҲОЛАТ

Ўр. Жамоалар          Ў     Ю  Д    М    Т-Н      О

1. «Роверс»            20    17  0     3     137-24 51

2. «Гуам Шипьярд»       20  15   1     4         108-31    46

3. «Куолити Дистри»    20  12   1     7         81-57      37       

4. «Пейнтко Страйкерс»  20   10   0         10          89-72    30

5. «Соутерн Кобрас»   20  4     1     15       67-129    13       

6. «Парасиде»      20        0          1          19        13-182  1

 

КАМБОДЖА

Мазкур мамлакатда ҳам миллионлар ўйини секин суръатда ўсмоқда. Тўғри, маҳаллий жамоалар ҳали ҳам профессионал даражадан йироқ. Дейлик, шароитлар саноқли клублардагина кўнгилдагидек. Айнан шундай жамоалар хорижлик футболчилар кучига таянишади. Камбоджа премьер-лигасида 10та жамоа иштирок этади. Улар икки даврали одатий баҳслардан кейин қўшимча босқич - «плей-офф»да курашадилар. Аниқроқ айтсак, кучли тўртликка кирганлар чемпионлик мақомини талашадилар. Ҳозирда Камбоджа миллий биринчилиги ўйинлари давом этмоқда. Иштирокчилар орасида полиция ва университет жамоалари ҳам бор. Шароитлар, дейлик, стадионлар ҳолати мақтанарли даражада эмас. Айрим жамоалар битта умумий стадиондан фойдаланишади. Шунингдек, қуйи лига тушунчаси ҳам йўқ. Яъни премьер-лигада сўнгги ўринни банд этган жамоа келаси мавсум яна олий дивизионда ўйнайверади.

БИРИНЧИ ДАВРАДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТ

(кучли бешлик)

Ўр. Жамоалар          Ў     Ю  Д    М    Т-Н      О

1. «Беунг Юнайтед»     11  10   0     1         39-9        30

2. «Нейшенал Дефендер»      11   9         0            2          27-9      27

3. «Роял Суорд»    11    7   1     3     33-21   22

4. «Нага Корп»       11    6   2     3     15-10   20

5. «Пномпен Кроун»        11        5          3          3          16-11    18

 

ҲИНДИСТОН

Ҳиндистон терма жамоаси Осиёда кучсизлар қаторида зикр этилсада, мамлакат миллий биринчилигига эътибор жуда катта. Хабарингиз бордир, ҳиндлар одатий чемпионатдан ташқари, тижорат турнири - супер-лигага ҳам асос солишган. Унда асосан жаҳон футболида ёрқин из қолдирган юлдузлар 3 ёки 4 ой тўп суришади. Миллий биринчилик ҳисобланган Ҳиндистон «А»-лигасида эса 9та жамоа иштирок этади. Охирги мавсум баҳслари 9 январь куни бошланиб, 24 апрелга қадар давом этди. Юқори 2та ўрин соҳиби ОФК кубогига чиқса, аутсайдер қуйи лигага тушиб кетади.

Мамлакатнинг айрим жамоалари молиявий томондан анча бақувват ва шу боис, ўз таркибларига кучли легионерларни таклиф қилишади. Ҳинд лигасида юқори маош 20 минг долларга тенг.  Аксарият футболчилар эса 10-15 минг доллар эвазига ўйнашади. Легионер танлашда номзод футболчининг терма жамоада ўйнаган-ўйнамаганига эътибор қаратилади. Тўғри, маблағ томонидан қийналадиган жамоалар ҳам бор. Якунланган мавсум «Бенгалор» клуби чемпион бўлди. Бош тўпурар мақоми эса 12та гол урган «Ист Бенгал» ҳужумчиси Ранти Мартинсга насиб этди.

ЯКУНИЙ ҲОЛАТ

Ўр. Жамоалар          Ў     Ю  Д    М    Т-Н      О

1. «Бенгалор»        16    10  2     4     24-17   32

2. «Мохун Баган»  16    8   6     2     32-16   30

3. «Ист Бенгал»     16    7   4     5     22-18   25

4. «Спортинг Клуб»      16  5     7     4         24-20      22

5. «Мумбай»            16    4   7     5     20-19   19

6. «Лайонг»             16    4   6     6     14-23   18

7. «Салгакор»        16    4   4     8     19-27   16

8. «Айзашл»            16    4   4     8     15-21   16

9. «Шиважианс»  16        3          6          7          16-25    15

 

БУТАН

Бутанда ҳам футбол тараққиёти йўлида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Дейлик, миллий чемпионат тизими ўзгартирилди. Хуллас, 2016 йилдан миллий чемпионат  Бутан «А»-дивизиони кўринишида ўтказилмоқда. Мамлакатнинг биринчи рақамли лигасида 8та жамоа иштирок этади. Бутан футбол федерацияси ўйинлар сонини ошириш мақсадида икки босқичли тизимни жорий қилган. Хуллас, иккинчи босқичда кучли учликка кирган жамоалар мини-турнир воситасида чемпионлик масаласига ойдинлик киритишади.

Жорий мавсумга 3 апрель куни старт берилган бўлса, 19 июнь санасида жамоалар биринчи босқич баҳсларига якун ясашди. Демакки, иштирокчилар қандайдир 2,5 ой ичида бир-бирлари билан 2 мартадан тўқнаш келишди. Юқорида таъкидланганидек, энди 3та кучли жамоа «плей-офф» баҳсларида чемпионлик учун кураш олиб боради. Шунингдек, 2та омадсиз клуб ҳам ўзаро беллашади ва ютқазгани биринчи лигага тушиб кетади.

БИРИНЧИ БОСҚИЧДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТ

(кучли бешлик)

Ўр. Жамоалар          Ў     Ю  Д    М    Т-Н      О

1. «Тхимпху Сити»        14  10   3     1         44-11      33

2. «Тхимпху»          14    8   3     3     31-16   27

3. «Друк Юнайтед»       14  8     2     4         28-12      26

4. «Друк Стартс»   14    8   2     4     20-12   26

5. «Друкпол» 14        6          2          6          21-20    20

И.АБДУВАҲОБОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 11.07.2016.
Ўқилди: 5239 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.