Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

“Яшил майдон маликалари” мусобақасида Сурхондарё ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -

Самарқандда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида футбол бўйича қизлар ўртасида “Яшил майдон маликалари” мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари ўзаро баҳслашди.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аёллар спортини ривожлантириш, оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ҳар йили шаҳар ва қишлоқларда бунёд этилаётган замонавий спорт иншоотларида хотин-қизлар учун кенг имконият ва шароитлар яратилмоқда. Мураббий кадрлар тайёрлашга қаратилган эътибор ва қишлоқ жойларидаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қиз мураббиялар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш борасидаги ишлар самарасида спорт билан шуғулланаётган қизлар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда.

Икки йилдан буён ўтказилаётган “Яшил майдон маликалари” футбол мусобақаси ҳам хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган. Унда 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор спортчилар фаол иштирок этмоқда.

Сурхондарё вилояти спортчи қизлари ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг Навоий шаҳрида ўтказиладиган мамлакат босқичига йўлланма олди.

Тадбир доирасида мусобақа иштирокчилари Самарқанддаги тарихий обида ва диққатга сазовор жойларни томоша қилди. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 20:53, 05.08.2016.
Ўқилди: 4852 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.