«Вольфсбург» бош мураббийи Дитер Хёкинг яримҳимоячи Юлиан Дракслерни ҳеч қаерга кетмаслигини айтди.
«Бизда футболчиларимизнинг, шу жумладан Дракслернинг трансфери борасида ҳеч қандай таклиф йўқ» - деди Хёкинг Bild хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Вольфсбург» Дракслерни 100 минг евро жаримага тортган эди. Футболчи ўз интервьюсида клубни тарк этмоқчи экани ҳақида гапиргач, шундай жазога тортилди.













