«Атлетико» ҳужумчиси Лусиано Вьетто «Севилья» клубига ўтганидан асло афсусдамаслигини билдирди. Аргентиналик футболчи билан «Барселона» ҳам қизиққан эди.
«Менинг ёшимда ўйин амалиётига эга бўлиш ва ривожланиш муҳим аҳамиятга эга. «Севилья»да «Барселона»га қараганда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишим аниқ. Бундан ташқари, «Севилья»да «Ателико»га қараганда ҳам кўпроқ майдонга тушиш имкониятига эга бўламан» - деди 22 ёшли футболчи Cadena Ser хабарида.