Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

“Андижон” сафарда “Локомотив”га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўтган турда “Пахтакор”ни мағлуб этган “Андижон” олий лиганинг навбатдаги турини Тошкентда “Локомотив”га қарши ўтказди.

Мамлакатимизнинг энг етакчи жамоаларидан бири бўлган “Темирйўлчилар”га қарши баҳс давралар оралиғида деярли янги ташкил этилган жамоамиз  учун синов вазифасини ўтаб берарди. Нуфузи жиҳатдан юқори ўринларда турадиган Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финалига йўл олган “Локомотив” шу куни тажриба ва маҳорат эвазига ғалабани ўз томонига оғдариб олди дейиш мумкин.

Аввалига вакилларимиз ўйинда ёмон старт олмаганди. Аммо 19-дақиқага келиб тажрибали Сервер Жепаров ўзининг аниқ зарбаси билан учрашувда ҳисобни очишга эришди.

Иккинчи бўлимни ҳам майдон эгалари ҳужумкорликда бошлаб яна гол уришди. Бу гал Санжар Шоаҳметов ўзини кўрсатди.

Орадан бироз ўтиб, “Андижон” ҳисобни қисқартиришга эришди. Павел Смоляченконинг тўп оширидан сўнг Рўзимбой Аҳмедов рақиб посбонини ранжитди.

Учрашув охирлаб бораётганида эса Сервер Жепаров иккинчи тўпини киритиб, ўз дублини расмийлаштирди.

Шу тариқа пойтахтда “Андижон” олий лиганинг пешқадамига мағлуб бўлди.

08.08.2016 йил

Олий лига -2016. 17-тур

«Локомотив» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон) – 3:1. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони 566 томошабин. Ҳакамлар: Дмитрий Пислегин (Тошкент) – 8,0, Андрей Снетков (Тошкент вилояти) – 8,4, Владлен Лушин (Гулистон) – 8,4, Аскер Нажафалиев (Тошкент) – 9 Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро). ЎзПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов. Голлар: Сервер Жепаров (19, 73), Санжар Шоаҳметов (56) – Рўзимбой Аҳмедов (69). “Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 8. Сервер Жепаров, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 13. Неманья Яничич, 17. Салим Мустафоев, 18. Тимур Кападзе, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев (10. Марат Бикмаев, 62), 37. Шерзод Файзиев (20. Ислом Тўхтахўжаев, 76), 71. Артур Геворкян (28. Икром Алибоев, 68).
Захира:  12. Маъмур Икромов, 4. Бобурбек Юлдашев, 7. Садриддин Абдуллаев, 15. Сардор Мирзаев.

 

“Андижон”: 1.Акмал Турсунбоев, 6.Иброҳим Отахонов, 18.Фарҳод Бекмуродов, 19.Денис Илеску, 21.Жавлон Гусейнов, 22.Рўзимбой Аҳмедов (60.Азамат Бобожонов,), 29.Обид Жўрабоев, 55.Дилшод Жўраев, 88.Андрей Бугняк (8.Эльман Тагаев, 53), 89.Бобуржон Акбаров, 90.Павлел Смоляченко.
Захира: 16.Давронбек Жўрақулов, 4.Азамат Исроилов, 17.Тимур Васильев, 26.Бахтиёр Қосимов,  91.Алибобо Раҳматуллаев.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 13:56, 09.08.2016.
Ўқилди: 5995 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.