«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио Суперкубокда «Севилья» (3:2) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
«Ғалабадан хурсандман, бироқ жудаям кўп тер тўкдик. Биз рақибдан ҳар томонлама устун эдик, Дани Карвахаль эса чиройли гол урди. Мен ҳам «Реал» учун биринчи голимни урдим. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, бунақа ирода билан ҳар доим муваффақият қозониш мумкин.
Мен яхши ўйнадим, энди шу алфозда ўйнашда давом этишим керак. Бугун гол урдим, жамоам ғалаба қозонди, бунақасини фақат орзу қилиш мумкин» - деди Асенсио.