"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Юмтити Гампер кубогида "Сампдория" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
Юмтити учрашувнинг 61-дақиқасида Херард Пике ўрнига майдонга тушди.
"Камп Ноу"да "Барселона" либосида майдонга тушганимдан бахтиёрман. Шунингдек ўйиндан ҳам, ғалабадан ҳам мамнунман. Менинг мақсадим "Барселона"даги буюк ўйинчилардан ўрганиш. Мураббий ишончини оқлашни истайман. Ўйин олдидан Луис Энрике менга қўлимдан келганича ўйнашимни айтди", - дейди Юмтити.
22 ёшли ҳимоячи ушбу ёзда "Лион"дан 25 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтган эди.