«Барселона» клубининг раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳужумчи сотиб олишга шошилмаяпти. Бу ҳақда спорт директори Роберт Фернандес хабар берди.
«Ҳали вақт бор. Янги футболчининг номзоди чуқур ўрганилиши керак, чунки бу жуда муҳим қарор. «Барселона» тўртинчи ҳужумчини харид қилишиям мумкин, бироқ бу ғоядан воз кечишиям мумкин. Асосий мақсадимиз, бу ишни чемпионат ўйинлари бошлангунга қадар амалга ошириш» - деди Фернандес Marca хабарида.