«Барселона» клуби янги ҳужумчиси Денис Суарес Жоан Гампер Кубогида «Самдория»га (3:2) қарши кечган учрашувдан кейин ўз ҳиссиётларини сўзлаб берди.
"Мен бахтлиман ва «Севиля»га қарши кечадиган ўйин олдидан яхши ҳиссиётлар оғушидаман. «Барселона» бу ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрган. Мессининг ёнида ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. У пас бериш учун майдонда мени қидираётганидан бахтлиман ва мен ҳам худди шу ишни бажармоқдаман", - дейди Суарес.