«Ньюкасл» ва Франция терма жамоасининг яримҳимоячиси Мусса Сиссоко «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Реал» таклифини кутмоқдаман. Бундай клубнинг қизиқиш билдириши ҳар қандай футболчини бахтли қилади. Аммо ҳозир «Ньюкасл» футболчисиман.
Примера ва Чемпионлар лигасида иштирок этишди жуда хоҳлардим. Шу йил клубимни ўзгартирмоқчиман. Умид қиламанки, «Ньюкасл» мухлислари мени тўғри тушунишади. Бу ерда уч йил ўйнадим ва бор кучимни шу клуб учун сарфладим» - деди Сиссоко Mundo Deportivo хабарида.