«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович жамоанинг 18 ёшли футболчиси Маркус Рэшфорд ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Клубга ўтганимдан буён Рэшфордни кузатмоқдаман. Менимча унда катта қобилият бор. У инглиз футболининг келажаги. Мен ёш футболчиларга кўп нарсани ўргатишим мумкин, чунки улар орзу қилиши мумкин бўлган клубларда ўйнаганман» - деди Иброҳимович Sky Sports хабарида.