Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Иньеста ҳақида сиз билмаган маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Табиатан босиқ, камгап, камтарин бу футболчи майдонда ортиқча ҳиссиётга берилмайди.

Совуққон, рақиб билан зиддиятга келганини учратмайсиз. Қўпол эмас, рақибга жароҳат етказмайди.

Тўпни шу қадар аниқ ва қулай узатадики, жамоадошлари гол уриш учун 99 фоизлик имкониятга эга бўлади. Кичик жуссали «хавбек»нинг рақибларни маҳорат билан алдаб ўтиши, тугал дриблинглари ва тезкор қарорлари томошабинларни лол қолдирмай қўймайди...

Испания терма жамоаси аъзоси ҳамда «Барселона» клуби сардори, дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири Андрес Иньестага дунё футбол мутахассислари ана шундай таърифларни беради. Бу тажрибали футболчига юртимизда ҳам ҳавас кўзи билан қарайдиган «миллионлар ўйини» мухлислари кўп.

У 2008 йил 21 июлда Тошкентга Месси, Хави ва Фабрегас билан  бирга келиб, ёш ўзбек чарм тўп усталари билан «мастер класс» ўтказганда, бу яққол намоён бўлган. Чунки Иньеста клуб сафида ҳам, терма жамоа либосида ҳам профессионал футболчи эришиши мумкин бўлган энг олий совринларнинг барчасини қўлга киритган. Шахсий натижалари ва совринлари бир талай.

«Реал»ни танламаган «Каспер»

1984 йилнинг 11 майида Фуэнтеальбильяда (Альбасете, Испания) дунёга келган Андрес болалигидан оғир меҳнат ичида ўсди. Оилавий шароити мураккаблиги боис кўпинча дуч келган ишни қилиб, барвақт пул топишга ўрганди. Ота-онаси кун бўйи ошхонаю қовоқхоналарда хизматкорлик қилар, топган пули ижара ҳақига аранг етарди. Ана шундай қийинчиликларни кўргани учунми, у бой клублар сафида тўп тепишни орзу қиларди.

Иньеста энди мактабга қадам қўйган кезлари ота-онаси уни «Реал» клуби академиясига олиб бормоқчи бўлган экан. Биласиз, «Қироллик клуби» каталонияликларнинг принципиал рақиби. Ўша вақтда «Реал» мавсумларни ажойиб тарзда ўтказар, кетма-кет совринлар ютиб олаётган эди.

Лекин сўнгги лаҳзаларда Андрес орзулар шаҳри — Мадридга бормайдиган бўлди. Ота-онасига «Реал» клуби мактаби жойлашган ҳудуд маъқул келмади. Кейин болакай «Альбасете» клубига қатнай бошлади. Бу ерда у футбол сир-асрорини пухта ўзлаштирди. Унда ноёб иқтидор  шаклланиб, эътиборсиз қолгани йўқ: «Барса»нинг болалар жамоаси — «Барселона Б» мутасаддилари 1996 йили сентябрда Андресни ўз сафига қабул қилди. Шу тариқа, у 12 ёшидан буён клубини ўзгартирмай келмоқда.  

Футбол мактабида ўқувчилар бир-бирига турли беғубор лақаблар қўйишга одатланганди. Ўша вақтлар Хави Эрнандес, Сеск Фабрегас, Жерард Пике, Лионель Мессигача — ҳамманинг «қўшимча номи» бор эди. Андресни ҳам болалар турли лақаблар билан чақирарди. Масалан, ранги докадек оппоқ ва нимжон кўринса-да, майдонда чинакам даҳшатга айланишини ҳисобга олиб, гоҳ «Каспер», гоҳ «Ажал» деб чақиришарди. Кейинчалик ақлбовар қилмас ҳаракатлари учун уни спорт шарҳловчилари «Кўзбоғловчи» деб номлашди...

«Даниэл Харке доимо биз билан»

2001 йили «Барса»нинг ўша вақтдаги мураббийи Сэр Бобби Робсон 17 яшар Иньестани асосий клубга олиб келди. Жаҳоннинг гранд жамоаларидан бирида тўп суриш осонми? Яна 17 ёшда-я! Ўсмир футболчи захира ўриндиғида узоқ қолиб кетмади. Ўзига бўлган ишончи ва ёрқин иқтидори унинг асосий таркибдан тезроқ жой олишига сабаб бўлди. У клубнинг ўша кезлардаги етакчиси ва кўк-анорранглиларнинг айни пайтдаги бош мураббийи Луис Энрике билан учрашди ва бирга машғулотлар ўтказиб, кўп нарсаларни ўрганди.

Голландиялик мутахассис Франк Райкаард даврига келиб эса, Андрес олимпия чемпионлари Самуэль Это’о, Лионель Месси, Рафаэль Маркес, шунингдек, юртдошлари Карлес Пуйоль, Хави Эрнандес ва Виктор Вальдес билан янги клуб барпо этишди. Ва ниҳоят, Пеп Гвардиола қўли остида Иньеста чинакам юлдузга айланди. Айнан унинг мураббийлик йиллари машҳур «учлик» — Иньеста, Хави ва Месси ташкил топди.

Тинимсиз машғулотлар ва албатта, фавқулодда истеъдод унга кетма-кет муваффақият келтирди. «Қизил фурия» сафида икки карра Европа, бир марта жаҳон чемпиони бўлди. Айниқса, 2010 йили ЖАРда кечган мундиал финалида ғалаба тўпига муаллифлик қилди. Голландия дарвозасига киритган голи (ҳаётидаги энг муҳим голлардан бири)ни «Эспаньол» клуби сардори Даниэл Харкега бағишлади. Испания ёшлар терма жамоасида бирга тўп сурган дўстининг 2009 йили кутилмаганда юрак хуружидан вафот этгани Иньестани қаттиқ изтиробга солганди.

Бадавлат, инсонпарвар, сахий

Бугун Андрес жуда машҳур. Бир пайтлар яшаш учун курашган Иньеста ҳозир мулкдор миллионер. Ўзи туғилиб ўсган Фуэнтеабилья шаҳридаги далаларда барпо этилган узумзорларнинг энг фаол харидори. Деҳқонлар унга ва отаси Хосе Антониога ишонади. Уларга тегишли «Bodega Iniesta» номли фирмага қизил, оқ ва пуштиранг узумлардан етказиб беради. Фирма маҳсулотлари «Иньеста» бренди остида бутун дунёга экспорт қилинмоқда.

Иньестанинг одамгарчилик хислати кўп. Бунда спортнинг ўрни беқиёс, албатта. Ҳа, айнан спорт унинг иродасини тоблади, руҳини тетик қилди, саломатлигини мустаҳкамлади, синовларни бардош билан енгишга, одамлар билан дўстлашишга ўргатди.

Бундан ташқари, у 8 дан 12 ёшигача ўйнаб, катта футболга қадам қўйган, «Барса» скаутлари эътиборини қозонишига сабабчи бўлган жамоаси — «Альбасете»ни асло ёдидан чиқаргани йўқ. У ердаги мураббийлар ва болалар билан вақт топиб кўришиб туради. Хусусан, 2011 йили йўқ бўлиб кетиш арафасида турган клубни асраб қолди: «Альбасете» ўз футболчиларига тўлаш учун банкдан қарз олган ва уни тўлолмай турган пайтда Андрес жамоа ғазнасига 420 минг евро ўтказиб берди. Кейин бу ҳолат яна ва яна такрорланди...   

Яқинда бир фактни ўқиб қолдим. Назаримда, айнан шу улкан истеъдод соҳиби бўлган футболчининг характерини тўла акс эттиради: «Андрес футбол мактабига кийиб борган илк оёқ кийимини ҳалигача уйида сақлайди. Бунга сабаб унинг қимматбаҳолиги ёки қандайдир хосиятга эга экани эмас, балки шу бутсани сотиб олишга пул топаман деб, отаси уч ой ишлаган экан...»

Зоҳиджон ХОЛОВ

Манба: "Оила давраси" газетаси
Киритилди: 23:11, 13.08.2016.
Ўқилди: 9924 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.