Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Истиқлолнинг «олтин» ўғлонлари!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда тонг отмоқда. Саҳоватли қуёш заррин нурларини улашиш учун уйғоняпти. Вужудимда ғурур жўш ура бошлайди. Ҳаяжон уйғонади. Ифтихор туйғулари қамрайди.Қувончлиси, мен ёлғиз эмасман.

Бундай улуғвор туйғулар миллионлаб ҳамюртларимизнинг қалбида куртак ёзяпти. Бу бахтиёрлик ҳиссини олтмиш минг чақирим узоқликда Ватанимиз байроғини баланд кўтараётган спортчиларимиз баҳш этмоқда!

Энг яхши кўрсаткич

    Олимпиада – спортчилар талпинадиган мусобақа. Улкан орзу. Ўзини профессионал деб ҳисоблаган борки, ич-ичидан спорт оламининг энг йирик турнирида кучини синаб кўришга ошиқади. Демак, тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида шоҳсупага кўтарилиш оламшумул воқеа. Шак-шувҳасиз, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиблари, совриндорлари қаторида ўзбек спортчиларининг борлиги спортга ошно қалбларни қувончга тўлдиради. Аср аввалида Муҳаммадқодир Абдуллаев томонидан қайд этилган натижани ўн олти йил ўтиб такрорлаган Ҳасанбой Дўстматов дунёда тенгсиз эканини исботлаб, терма жамоамиз ҳисобига илк олтин медални олиб келди. Ҳар қандай турнир олдидан аввал мадҳиямизни куйлаб, кейин курашга киришишни одат тусига айлантирган Руслан Нуриддинов ҳам ишончни оқлаб, чемпионликка эришди. Бундан ташқари, тажрибали боксчи Рустам Тўлаганов, дзюдочилар Ришод Собиров ва Диёрбек Ўразбоев, юнон-рум кураши устаси Элмурот Тасмуродовлар ўз йўналишларида сайёрамизнинг учинчи спортчисига айланди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларидаги энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.

Hasanboy

“Яхшими?”

Финал. Танаффус. Мураббий кўрсатмалар беряпти. Устозининг сўзларини тинглаган Ҳасанбой секин сўрайди: “Яхшими?”. Қандай ҳаракат қилаётганига қизиқади боксчи. “Зўр, Ҳасанбой!”, дейман телевизор қаршисида овозим борича. “Яшавор!”, дейман баралла. Жангни гувоҳи бўлган юртдошимиз ўша сўзларни такрорлаган, ота-онасига раҳматлар айтган. Ота-она учун эса фарзандининг камолини кўришдан ортиқ бахт йўқ. Фарзанди аржумандининг ҳар бир ютуғи бу фидойи зотларнинг кўксини тоғдек кўтаради. – 2000 йили Сидней Олимпиадасида Муҳаммадқодир Абдуллаев олтин медални қўлга киритганда чин дилдан қувонган, унга, унинг ота-онасига ҳавас қилган эдимҚани эди, менинг ўғлим ҳам юртини шундай шарафларга буркаса, деб орзу қилган эдим, – дейди Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси Маъруфжон Ҳайитбоев. — Ўғлимнинг Олимпия ўйинларидаги ғалабаси уни вояга етказган, тарбиялаган, истеъдодини юзага чиқарган мустақил Ўзбекистон ғалабасидир”. Ҳа, Маъруфжон ака ҳақ гапни айтдилар. Ҳасанбойнинг ғалабасини бутун халқимиз ўз ғалабасидек кутиб олди. Бокс мусобақалари ўтказилаётган ўша спорт мажмуасида туриб олқишлагандек олқишлади!

Олимпиада рекорди ва чемпионлик!

  Инсонга Ватан – дунёга келтирган меҳрибон она қадар, жигарпораси қадар ардоқли. Ватанга хизмат қилиш ҳам, бор онгу шуурни-ю билакдаги кучни ўз эли истиқболи йўлида сарф этиш ҳам – буюк шараф! Оғир атлетикачимиз Руслан Нуриддинов ҳам спорт ихлосмандлари билдирган ишончи  тўла-тўкис оқлади. У бугунги кунда вазни бўйича дунёда етакчи эканини исботалади. Олимпиада чемпионлигини 14 килограмм (!) фарқ эвазига, Олимпия рекордини янгилаган ҳолда қўлга киритди. Ўн тўрт килограмм – катта тавофут. Одатда, мусобақаларда биринчи ва иккинчи ўрин ўртасида фарқ узоғи беш килограммгача етади. Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аяннинг таъбири билан айтганда, “ҳақиқий мўъжиза”. Бу натижа атлетнида ҳаяжонга солгани рост: “Қалбимда кечаётган ҳис-туйғуларни таърифлаб беролмайман. Бу барча юртдошларимизнинг ғалабаси”. Чемпионлик тошини “бўйсундирган” Русланнинг қалбида мавжланган туйғуларни биз ҳам ҳис қилганимиз ҳақиқат. Дув-дув тўкилган қувонч кўз ёшларига шерик бўлганимиз ҳам.

Ruslan2016 (1)

Муносиб жавоб!

Кўзлар ҳеч қачон алдамайди. Спортчиларимизнинг кўзларига боқинг! Кўзлари ёниб турибди! Қалб гавҳарида ишончни, иштиёқни кўрасиз. Шоҳсупага кўтарилган спортчиларимизни фақат ғолиблик бирлаштириб турмайди. Улар – истиқлол фарзандлари! Улар – мустақиллик тенгдошлари! Озод ва обод юртда туғилиб, вояга етган авлод! Соғлом муҳитда улғайган, камол топган жисмонан,ақлан салоҳиятли авлод! Бу – бахт, айнан истиқлол берган бахт! Бу йигирма беш йил олдин қўйилган тамал тошига ёшларнинг муносиб жавоби.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон – буюк сиймоларни вояга етказган замин! Она тупроқ улкан тарихни кўрган, мозийнинг не-не синоатларига гувоҳ бўлганУшбу тасаввурлар тарихимиздан куч олиб, нурли келажакка юз очган, очаётган ватанимизнинг бугунги қиёфасидан туғилган чексиз таассуротлар билан уйғунлашиб кетади. Ўзбек спортчиларининг натижаларини ҳайрат оғушида кузатаётган инсонларга қарата “бу менинг ҳамюртим, бу менинг Ватандошим”, дея мақтангинг келаверади!

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 15:13, 18.08.2016.
Ўқилди: 5054 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7597]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3265]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [2997]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2684]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2112]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1968]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1864]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1784]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1606]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.