Бугун Рио-2016 Олимпиадасида бокс бўйича 56 кг вазн тоифасида ярим финалда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев Кубалик Робейси Рамиресга қарши рингга чиқади.
Ушбу боксчиларнинг олдинги жангларига тўхталиб ўтсак.
Муроджон Аҳмадалиев
Ҳамюртимиз 1/8 финалда қозоғистонлик Қайрат Ералиевни 3:0 ҳисобида таслим этиб, чорак финалга йўл олди.
1/4 финалда эса аргентиналик Алберто Эзекьел Мелианни 1-раунддаёқ техник нокаутга учратиб, кучли тўртликка киришга муваффақ бўлди.
Робейси Рамирес
Кубалик боксчи 1-босқичда Ҳиндистонлик Шива Тапани қийинчиликсиз мағлубиятга учратди.
Нимчорак финалда эса Марокашлик Муҳаммед Хамут устидан қийинчилик билан ғалаба қозонди.
Ярим финал йўлида кубалик қўлқоп устаси Хитойлик Чжан Цявейни 3:0 ҳисобида таслим этди.
Эслатиб ўтамиз, финалга чиқиш учун жанг Тошкент вақти билан 18 август соат 22:45 да бошланади.
Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: Jayhun.uz (Furkat.uz)