Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Буркина-Фасо ҳамда Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик жараёни бошланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Сурияга қарши ЖЧ-2018 3-босқич 1-тур ўйинига тайёргарлик жараёни доирасида 24 август куни Тошкентда Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур ўйинга аввалроқ хабар берилганидек жами 24 нафар футболчини чақирган.

Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентга Сурия терма жамоасига қарши саралашнинг илк тур ўйинига тайёргарликни давом эттиради. Хорижда тўп сураётган бир қатор легионер футболчилар ҳам Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг терма жамоа ихтиёрига келиб қўшиладилар.

Таъкилаш жоиз, Буркина-Фасога қарши ўйинга чиқарилган чипталар 20 августдан бошлаб сотувга чиқарилди. Мазкур чипталарни ўйин бўлиб ўтадиган “Пахтакор” стадионига қарашли кассалардан харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон ҳамда Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 24 август куни Тошкентдаги Пахтакор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 20:00га белгиланган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:51, 20.08.2016.
Ўқилди: 10437 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9728]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4496]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2620]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2580]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2529]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1949]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1833]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1570]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1403]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1228]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик