«Интер» ҳужумчиси ва сардори Мауро Икарди ҳали узоқ вақт давомида Милан клуби шарафини ҳимоя қилишини маълум қилди.
«Янги мавсумни янги мақсадлар билан, айни вақтда, сўнгги уч йилдан бери давом этаётган «Интер»га садоқат билан бошлаяпман. Ҳали кўп йиллар давомида шундай бўлади», — деб ёзди Икарди Instagram’даги саҳифасида.
Аввалроқ «Интер» 23 ёшли ҳужумчи билан шартномани 2021 йил ёзига қадар узайтиргани, унга кўра аргентиналик футболчи йилига 5 млн евродан маоши олиши ҳақида хабар берилган эди.
Янги шартномада футболчининг трансфер нархи 100 млн евро этиб кўрсатилган.