Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

21-аср 21-август 21-ўрин!

Баҳо:
+ | -

Рио-де-Жанейро шаҳрида 5 август куни бошланган 31-олимпиада ўйинлари маҳаллий вақт билан 21 август оқшомида (Тошкент вақти билан 22 август куни эрта тонгда) якунланди.

 Тадбир Рио-де-Жанейро “Маракана” стадионида бўлиб ўтди. Мусобақаларда 11 мингдан ортиқ спортчи иштирок этди. Олимпиадада спортнинг 28та тури бўйича 306та совринлар мажмуаси қўлга киритилди. Бу гал 27та жаҳон ва 91 та олимпиада рекорди ўрнатилди. 2016 йилги олимпиада ўйинларини ўтказиш учун 39,1 миллиард реал, яъни 9,75 миллиард доллар сарфланди. Олимпиада ўйинлари 32 спорт иншоатларида ўтказилди. Бу иншоатларнинг катта қисми олимпиада учун махсус қурилган бўлса, кичик қисми таъмирдан чиқарилди.

 Шуни таъкидлаш керакки, Бразилия президенти вазифасини вақтинча бажариб турган  Мишел Темер бундан авввал, иш вақти тиғизлигини баҳона қилиб, олипиаданинг ёпилиш тадбирларида иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Бироқ маҳаллий матбуотда олимпиада очилиш маросимида у нутқ сўзлаётган вақтда томошабинлар хуштак чалиб, халақит бергани унга ёқмагани айтилмоқда.

  Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бах XXXI Олимпиада ўйинлари якунланганини эълон қилди. У 2016 йилги Ўйинлар ташкилотчиларнга миннадорчилик билдирди. “Аньанага биноан Ўйинлар якунланганини эълон қиламан”, деди Томас Бах. У бразилияликарга мурожжат қилар экан, меҳмондўстликлари учун ўз ташаккурини билдирди. “Бразилияликлар сизга раҳмат. Мураккаб вазиятларга қарамай Сиз, фаҳрланишга арзигулик қадриятларингизни намоён этдингиз. Олимпиада ўйинлари бирдамлик рамзига айланди. Биз Бразилияга меҳмон бўлиб келдик, аммо дўст бўлиб уйга қайтаяпмиз. Сиз ҳамиша юрагимизда қоласиз” деди Халқаро Олимпиада қўмитаси президенти.

  Рио-2016 олимпиада ўйинлари ташкилий қўмита раиси Артур Нузман Олимпиада ҳамиша Бразилия халқининг, эркагу аёлининг, ёшу қарисининг юрагида қолажагини таъкидлади ва “ҳамма  бразилияликлар – олимпиада қаҳрамонларидир” деди.

  Олимпиада маъшалиси Бразилиялик хонанда ижросидаги қўшиқ жараёнида сўндирилди. Айни шу дақиқаларгина бироз қайғули бўлди. Шундан кейин бразилияликлар ғамгинлика йўл қўйишмади. Олимпиада очилиш маросмида бўлгани каби ёпилиши ҳам томошабинларда катта тасссурот қолдирди. Тадбир оммавий ижро этилган самба рақси билан якунланди. “Маракана” стадиони маълум вақт улкан  рақс майдончасига айланди. Рақс роппа роса  20 дақиқа давом этди. 

  Рио-де-Жанейро мэри Эдуардо Паэс олимпиада байроғини 2020 йилги олипиада ўйинларига мезбонлик қиладиган Токио губернатори Юрико Коикэга топширди. Шундан сўнг Юрико Коикэ Токио тақдимотини ўтказди. Япония делегацияси тўрт йилдан кейин нималар бўлиши юзасидан намойиш қилган тақдимот томошабинларда катта таассурот қолдирди. Япония бош вазири Синдзо Абэ 2020 йилда Токиода бўлиб ўтиши кутилаётган 32-ёзги олимпиада ўйинлари аъло даражада бўлиши учун хукумат қўлдан келган ҳамма ишларни қилиши борасида ваъда берди. У Рио-де- Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган олипиада ўйинларида иштирок этган япониялик спортчилар билан учрашар экан, “Токиодаги ўйинлар жахондаги инсонларнинг юрагидан ўрин олишига ишониши”ни билдирди. Абэ олимпида ўйинларида иштирок этган япон спортчиларига ўзининг миннадорчилигини изҳор қилди. Рио-де-Жанейрода Япония бош вазири Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан ҳам учрашди. Улар яна тўрт йилдан кейин Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган олимпиадани ташкиллаштириш ва допингга қарши кураш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди.

  Канада бош вазири Жастин Трюдо Олимпиада ўйинларини яхши ташкиллаштиргани учун Бразилияга миннадорчилик билдирди. У 7 сентябрь куни бошланадиган Паралимпия ўйинларини интиқлик билан кутаётганини таъкидлаб ўтди.

  Рио-де-Жанейро олимпида ўйинларида 206 та мамлакат ва БМТ номидан муҳожирларнинг битта делегацияси –жами 207та команда иштирок этган бўлса,  атиги 87та мамлакат спортчиларигина медалларни қўлга киритди. Олтин медаллар эса атиги 59та мамлакат вакилларига насиб қилди. Иордания, Косово, Пуэрто-Рико ва Фижи тарихда биринчи бор Олимпиада ўйинларининг медалини  қўлга киритди.

  Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олипиада ўйинларида биринчи ўрин АҚШга насиб қилди.  “Океан орти” спортчилари 121 медални қўлга киритди. Медалларнинг 46таси олтиндир. Иккинчи ўрин 67та медал соҳибига айланган Буюк Британияга насиб қилган бўлса, учинчи ўринни Хитой эгаллади. “Осмон ости мамлакати” спортчилари  70та медални қўлга киритди. Тўртинчи ўрин эса 56та медалга эга бўлган Россияга муносиб   кўрилди.

  Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида Ўзбекистон спортчилари олимпиаданинг кучли 25талигига кирди.  Ҳисобида 4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза бўлган Ўзбекистон Рио-2016 олимпиадасида 21-ўринни эгаллади. Бу Ёзги Олимпиада Ўйинларида Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши кўрсаткичдир. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Қозоғистон, Швейцария, Дания, Швеция, Украина, Бельгия, Польша каби давлатларни ҳам ортда қолдирди.

  Олимпиадада олтин медалларни боксчилар Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғоибназаров, Шаҳобиддин Зоиров ҳамда 105 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар мусобақасида ўзбекистонлик штангачи Руслан Нуриддинов қўлга киритди. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 17 медални қўлга киритди. Улардан 3таси олтин. Бу билан Қозоғистон умумжамоа ҳисобида Ўзбекистондан кейинги 22- ўринни эгаллади. Ҳисобида 1 та олтин медаль бўлган Тожикистон умумжамоа ҳисобида 58-ўринда қайд этилди. Қирғизистон ҳисобида оғир атлетикачси Иззат Артиков эга бўлган 1та кумуш медаль бор эди. Бироқ унинг қонидан допинг топилгани ортидан Қирғизистон мазкур медалдан ҳам маҳрум бўлди.

  Ўзбекистон жамоаси 2008 йилги Пекин  Олимпиадасидан битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза, жами 6 медали билан қайтган бўлса, 2012 йилдаги Лондон Олимпиадасида битта олтин, учта бронза медал билан 47-ўринни эгаллаганди.

  Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рио Олимпиадасида 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Куба, Қозоғистон, Россия, АҚШ каби кучли терма жамоаларни ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади. Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада ўйинларида техник маҳорат кўрсатгани учун Вэл Баркер кубогига сазовор бўлди. Вэл Баркер Кубоги 1936 йилдан бери  топшириб келинади.

  Спортчиларимизга Риодаги ёрқин, ғолибона иштироклари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз сиз билан фархланамиз! Ғалабалар муборак бўлсин!!!

 

Шарофиддин Тўлаганов

tnews.uz

Манба: sharh.uz
Киритилди: 18:27, 22.08.2016.
Ўқилди: 8245 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.