«Реал» клубининг жароҳат олган футболчилари аста-секин сафга қайтмоқда. Маълум бўлишича, Пепе умумий гуруҳ машғулотларида тўлиқ иштирок этди. Роналду ҳозирча тренажёр залида шуғулланмоқда. A Bola хабарига кўра, Пепе Испания чемпионатининг 2-туридан жой олган «Сельта»га қарши ўйинда майдонга тушади.
Бундан ташқари, машғулотларнинг дастлабки қисмида Фабиу Коэнтрау, Карим Бензема ва Кейлор Навас иштирок этишди.
Серхио Рамос ва Гарет Бэйл номаълум сабабларга кўра, бугунги машғулотни ўтказиб юборишди. Сабаби ҳозирча номаълум.