«Ювентус» яримҳимоячиси Марио Лемина А сериянинг янги мавсуми ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Ювентус»да ўзимни яхши ҳис қиляпман. Яримҳимоянинг қайси нуқтасида ўйнаш мен учун аҳамият касб этмайди. Погбани ўрнини босолмайман. Ҳамма менга ишонч билдирмоқда, бор кучимни ишга солиб ҳаракат қиламан.
Игуаин ва Пьянич каби футболчиларнинг келиши таркибимизни анча кучайтирди. Скудетто учун курашдаги рақибларимиз маълум, улар бизни мағлуб этишга уриниб кўришади, ўз навбатида биз ҳам» - деди Лемина.