Тармоқларда олимпиада чемпионларининг суратлари оммалашиб кетди. Суратларнинг кўпида спортчилар ўз медалларини тишлаб туришганига гувоҳ бўламиз. Бироқ нега улар бундай қилишади? Ҳозир айнан шу жумбоқни ечишга ҳаракат қиламиз.
Аслида бари жуда оддий: Уларни фотосуратчилар мажбурлашади. Чемпионлар ўз мукофотларини ушлаб, шунчаки тургани акс эттирилган зерикарли расмлардан қочиш мақсадида, фотосуратчилар спортчилардан ўз медалларни тишлаб кўриб, улар ҳақиқий эканлигини синаб кўришларини сўрай бошлашди.
Гап шундаки, авваллари олтин сифатини уни тишлаб кўриб, текширишган. Чинакам олтинда тиш излари қолиши керак, чунки у аслида юмшоқ бўлади.
Сир бўлган ҳақиқат: ҳатто олимпиада олтин медалларининг кўп қисми ҳам (тахминан 93 фоиз) кумушдан тайёрланган.
1912 йилдан бошлаб барча медаллар тоза тилладан ишланмайди, улардаги тоза олтин қиймати бор-йўғи 1.2 фоизни ташкил қилади.
Медалларни тишлаш соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин
Масалан, 2010 йилда олимпиадачи David Moeller ўз мукофотини тишлаб кўраман деб тиш бўлагисиз қолади.
Шу сабабли айрим спортчилар медалларини шунчаки ўпиб қўйишни маъқул қўришади ва шу тариқа севимли спорт тури ва Олимпиадага бўлган муҳаббатини изҳор қилишади.
Олтин медаллар чинакам тилладан ясалмаган бўлса ҳам, уни тишлаш натижасида тишларга зиён етса ҳам у — ҳақиқий чемпионлар қўлга киритиши лозим бўлган қимматбаҳо ва қадрли совғадир.