«Ливерпуль» клубининг афсонаси Стивен Жеррард «Лос-Анжелес Гэлакси» клубининг ТВ дастурида ёш футболчини «Лестер» сафида ўйнаш ниятидан ўзига хос тарзда қайтармоқчи бўлди.
«Сен футболчи бўлиб, «Лестер» клубига ўтмоқчимисан? Нега «Ливерпуль» клубигамас? Ёки «Реал» ва «Барселона»гамас? У ерга борма, чунки «Лестер» - ахлат. Балки «Гэлакси»да қолиб, янги Робби Кин ёки Донован бўларсан?» - деди 36 ёшли футболчи болакайга.
Эслатиб ўтамиз, «Лестер» ўтган мавсумда Англия чемпиони бўлган, Стивен Жеррард эса «Ливерпуль» таркибида бирор марта чемпион бўлмаган эди.