Кириш Регистрация

Балотелли: «Погба ва Ибраҳимович, дўстлар, кечиринг, «Манчестер Сити» «МЮ»ни ютиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли Англия чемпионатининг 4-тури доирасида бўлиб ўтадиган Манчестер дербисида «Манчестер Сити»га омад тилади.

Италиялик футболчи 2010-2013 йиллар оралиғида "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилган. "Сити" ва "МЮ" ўртасидаги ўйин 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.

«Якшанба куни бўладиган «Ницца»нинг ўйинини интизорлик билан кутяпман. Шанба куни эса – олға, «Манчестер Сити»! Ушбу клуб ҳамиша менинг юрагимда. Манчестер – ҳаворанг! Ибраҳимович ва Погба, кечиринг, дўстлар, мен сизларни ҳам қўллаб-қувватламан, аммо «Сити» ғалаба қозониши керак», – дея ёзди Балотелли ўзининг «инстаграм»даги саҳифасида.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:30, 10.09.2016.
Ўқилди: 8150 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.