Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Хосе Мария Мендез: «Колумбияга қарши баҳсда аниқроқ, тезроқ ва тажовузкор ўйнашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез эртага бўлиб ўтадиган Колумбияга қарши ўйин олдидан журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Мендезнинг фикрича, бу галги учрашув Панама билан ўйинга нисбатан қийинроқ кечади. Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қилишни ният қилмоқда.

«Биринчи ўйинда йўл қўйиш мумкин бўлган хатолар қилдик. Ёмон ўйнамадик, аммо ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақибга эса кўп имкониятлар бериб қўйдик. Колумбияга қарши эртага бўладиган ўйин янада қийинроқ бўлади. Боиси, бизга қарши жуда кучли жамоа тўқнаш келади. Колумбия аввалги жаҳон чемпионатининг ярим финалига қадар етиб борган», - дея кириш сўзи билан иштирок этди Мендез матбуот анжуманида.

«Колумбия сафида кўплаб юқори савияли ўйинчилар бор. Улар яхши техника эвазига ҳар қандай рақибни мағлуб этишлари мумкин. Агар Панамага қарши баҳсда бўлганидек ўйнасак, албатта жазоланамиз. Шу боис, биз аниқроқ, тезроқ ва тажовузкорроқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Ҳа, бизга осон бўлмайди, лекин биз бу ерга турист сифатида келмаганимизни исботлашни истаймиз. Жаҳон чемпионатида рақиб ким бўлишидан қатъи назар ундан қўрқиш керак эмас. Панамага қарши ўйин тарихда қолди, биз бор эътиборимизни Колумбияга қарши ўйинга қаратганмиз», - деди испаниялик мутахассис.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 06:42, 13.09.2016.
Ўқилди: 7535 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.