Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Рустам Умаров: «Терма жамоамиз охиригача курашади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров ЖЧнинг 1-турида Панамага қарши ўйинда мағлубиятга қарамай, таслим бўлмоқчи эмас.

Ўзбекистон терма жамоасини олдинда мусобақа мезбони — Колумбия терма жамоаси ҳамда жаҳон футзал юлдузларидан бири Рикардиьно бошчилигидаги португалияликларга қарши баҳс кутиб турибди.

«Биз Панамани мағлуб этишни ва Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлашни жуда ҳам истагандик. Шу боис, мотивация борасида бизда муаммо бўлмади. Аксинча, майдончага чиқиб, тезроқ гол уришга ҳаракат қилдик. Назаримда, шошма-шошарлик бизга халал берди. Оқибатда керак бўлмаган хатоларга йўл қўйдик ва керакли натижага эриша олмадик», - дейди 32 ёшли дарвозабон.

«Олдимизда жиддий рақибларга қарши ўйинлар кутиб турганини барчамиз ҳис қилиб турибмиз. Колумбия — аввалги жаҳон чемпионатининг ярим финалчиси. Боз устига, у мусобақа мезбони. Португалия — Европанинг кучли жамоаларидан бири. Унинг таркибида Рикардиньо ва Кардинал каби жаҳон футзал юлдузлари бор. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи тур ўйини юқори савияда бўлиб ўтди. Колумбияга ташриф буюришдан аввал қандай рақибларга қарши ўйнашимизни билардик. Бу жаҳон чемпионати ва бу ерда кучсиз рақиблар бўлмайди. Шу боис, биз қолган иккита учрашувда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилиб, керакли очколарни жамғармоқчимиз. Ишончим комил, кимга қарши ўйнашимиздан қатъи назара терма жамоамиз охиригача курашади», - қўшимча қилди Умаров.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 07:22, 13.09.2016.
Ўқилди: 7227 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди [7350]

Роналду ўзбекистонлик футболчилар билан форма алмашмади [7170]

Россиялик собиқ футболчи Ўзбекистон термасини танқид қилди [5475]

Роналду ва Беҳруз Каримов ўртасидаги фарқ — ЖЧ тарихидаги энг катта ёш фарқи сифатида қайд этилди [4734]

Фабио Каннаваро Португалиядан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди? [4607]

Моуриньо «Реал»га керак бўлмаган футболчиларни аниқлаб олди [3215]

Роналду: «Ҳар қандай қийин вазиятда ҳам умид нурини кўриш мумкин» [2580]

Қизиқ факт. Роналду ва Месси бир хил натижа қайд этишди [2443]

ЖЧ-2026. Ҳакам VAR орқали текширувдан сўнг Азизжон Ғаниевнинг шедевр голини бекор қилди (видео) [2383]

Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган йирик ғалабасидан танқидчиларга мурожаат қилди [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик