“Машъал” – “Сўғдиёна” 2:1 баҳсдан кейин учрашувда ғалаба тўпини киритган футболчимиз Сирожиддин Мейлиев ўйин ҳақида ўз фикирларини билдириб ўтди.
-Ўйин анча қийин бўлди жамоамиз буғун ғалаба қозониш шарт эди. Қийин бўлди аммо буни уддаладик муҳими уч очко қўлга киритилди ва етти ўйиндан бери ғалабасиз серияга чек қўйдик.
-Сиз асли айнан “Сўғдиёна” жамоаси таркибида фаолият юритгансиз ва бугун собиқ жамоангизни жазоладингиз.
-Ҳа бу футболнинг ахир ажралмас қисмику бир пайтларда “Сўғдиёна” да футболнинг сир асрорларини ўргандим бугун эса бошқа жамоадаман гол уришни хохлагандим ва бу менга насиб этди худога шукур.
-Эртага асосий таркибимиз ҳам майдонга саф тортади бу баҳс қандай натижа билан тугайди сизнингча.
-Олдиндан бир нима деб бўлмайди албатда аммо бизга албатда ғалаба зарур ўйлайманки эртага акаларимиз муҳлисларимизга ажойиб ғалаба ва хурсандчиликларни тақдим этишади жамоамизга омад тилайман.