Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Сетьен: "Барса"да 80 миллион евролик футболчилар билан ишлаганман, улар футболни тушунмайди"

Баҳо:
+ | -

Испаниялик таниқли мураббий Кике Сетьен айрим қимматбаҳо футболчилар унинг ғояларини тушунишда қийналганини тан олди.

Испаниялик мутахассис 2020 йил январь ойида "Барселона" бош мураббийи этиб тайинланган, аммо ўша йилнинг август ойидаёқ лавозимидан озод этилган эди.

Шундан сўнг у "Вильярреал" ҳамда Хитойнинг "Бейцзин Гоань" клубларида фаолият юритди.

"Мен 80 миллион евро турадиган, аммо футболни тушунмайдиган ўйинчиларга мураббийлик қилганман. Улар шунчаки ўйинни тушунишмасди.

"Барселона"да ишлаган пайтимда бир футболчи бор эди. Мен у билан учрашувларни алоҳида таҳлил қилардим, ўйинлардан видеолавҳалар кўрсатардим.

Ундан нимани кўрганини, нима учун айнан шундай қарор қабул қилганини ва яна қандай йўл тутиш мумкинлигини сўрардим.

Баъзан биттагина нотўғри ҳаракат туфайли уч нафар футболчининг икки рақибга қарши ҳужуми рақиб жамоа устунлигига айланиб кетиши мумкин", — дея 68 ёшли мутахассиснинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Кике Сетьен "Бетис", "Лас-Пальмас" ва Испаниянинг бошқа клубларидаги фаолияти билан ҳам танилган.

Киритилди: 10:45, 10.10.2026.
Ўқилди: 2937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик