Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар тайинланди

Баҳо:
+ | -

Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Уни Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев олиб борди. Конференция йиғилишида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбарлари, мураббийлар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар федерацияси раҳбарлари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича М.Алиев маълумот берди. У ўз сўзида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан 2013-2016 йиллар давомида Рио-2016 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш даврида камчиликларга йўл қўйилгани, энг аввало мураббийлар Кенгаши фаолият юритмаганлиги, ёш иқтидорли спортчиларни саралаш ишларига етарли даражада эътибор берилмаганлиги, айниқса федерация раҳбарияти мақсадли вазифалар қўймаганлиги сабабли мана шундай қониқарсиз натижаларга эришилганлигини таъкидлаб ўтди ва бу масалалар танқидий кўриб чиқилди.

Маълумки, қиличбозлик мамлакатимизда ўз тарихи, ўз анъаналарига эга бўлган спорт турларидан ҳисобланади ва спортнинг ушбу турида ўз вақтида ҳамюртларимиз бир қатор юқори натижаларга эришишган. Жумладан биргина Собир Рўзиевнинг ўзи қиличбозлик бўйича жамоавий баҳсларда икки марта жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган, бир мартадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек 1976 ва 1980-йиллардаги Олимпия ўйинларида яккалик баҳсларида 4-ўринни эгаллаган. Жамоавий баҳсларда эса Москва олимпиадасининг кумуш медалига эга бўлган.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач қисқа давр мобайнида уч нафар ҳамюртларимиз Олимпия ўйинларида иштирок этишга улгуришди. 1996-йили Атлантада Рафкат Рўзиев рапира йўналишида, 2000-йил Сиднейда қизларимиздан Аниса Петрова ва 2012-йили Лондонда Руслан Кудаевлар шпага йўналишларида Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Аммо 2016-йилги Олимпия ўйинларига спортнинг ушбу туридан бирорта ҳам лицензия қўлга киритилмади. Таъкидлаш керакки, қиличбозлик бўйича Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритиш йилдан йилга қийинлашиб бормоқда. Бунинг учун спортчилар мураккаб саралаш босқичларидан ўтишларига тўғри келади ва буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Аммо мамлакатимизда спортга, хусусан болалар спортига кўрсатилаётган юксак эътибор натижасида ҳамюртларимиз спортнинг кўплаб турларида нафақат лицензияларни қўлга киритишмоқда, балки Олимпия ўйинлари совриндорлари сафидан жой олиб, юртимизга медаллар шодаси билан қайтишмоқда. Яқиндагина Бразилияда якунланган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз томонидан эгаллаган медаллар бунга яққол мисол бўла олади.

Конференцияда давомида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Геннадий Пелих, рапира йўналишида терма жамоа катта мураббийи Ирина Васильева, шпага йўналишида терма жамоа катта мураббийи Руслан Кудаев, сабля йўналишида катта мураббий Нурали Носиров, яккама якка кураш бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Шаҳрулло Маҳмудовлар сўзга чиқиб, мазкур спорт турини мамлакатимизда янада оммавийлаштириш, халқаро майдонларда юксак натижаларга эришиш йўлида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

 

 

 

Шунингдек, шу пайтгача қиличбозлик федерациясини бошқариб келган, хизмат кўрсатган спорт устаси Собир Рўзиев сўзга чиқиб бундан буёғига федерация ишини янги босқичга олиб чиқиш, спортнинг ушбу турини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида федерация раислигига Бош Вазир ўринбосари Адхам Икрамов номзодини илгари сурди. Конференция иштирокчилари ушбу таклифни бир овоздан қабул қилишди ва Адхам Илхомович Икрамов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раислигига сайланди. Ўз навбатида янги раҳбар Собир Рўзиевнинг бой тажриба ва ва катта маҳорат соҳиби эканлигини ҳисобга олиб унинг номзодини маслаҳатчи, Нодира Алимова номзодини эса бош котиб лавозимига таклиф этди. Бу борадаги қарор ҳам бир овоздан қабул қилиниб ҳар иккала мутахассис янги лавозимларда фаолиятларини давом эттирадиган бўлишди.

Конференция давомида шунингдек федерацииядаги мавжуд муаммо ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, спорт турини оммавийлигини ошириш, туман, вилоят ва Республика мусобақларини тизимли ўтказиш каби таклифлар киритилди. Ўз навбатида яқин келажакка федерация олдига катта мақсадлар қўйилди. 2020-йилги Токио олимпиадасига нафақат лицензияларни қўлга киритиш, балки совринли ўринларни эгаллаш ва медалларга сазовор бўлиш устивор вазифа сифатида белгиланди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:40, 19.09.2016.
Ўқилди: 6993 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.