20 сентябр куни Ўзбекистон Бокс Федерацияси биносида Ўзбекистон Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш марказига аъзо федерацияларнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз ёшлари орасида барча спорт турлари цингари Шарқ якка курашлари таркибига кирувчи спорт турларига ҳам қизиқиш юқори ҳисобланади. Ўзбекистон Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази маълумотларига кўра ҳозирда юртимизда шарқ якка курашларининг барча турларида доимий равишда шуғулланувчилар сони 150 000 нафардан ошиб кетган. Шунингдек бугунга келиб мазкур йўналишда фаолият юритувчи мураббийларнинг сони 30 000дан зиёдни ташкил қилмоқда.
20-сентябр куни Ўзбекистон Бокс Федерацияси биносида Ўзбекистон Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш марказига аъзо федерацияларнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда энг аввало ёш спортчиларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида қилинаётган ишларни янада кучайтириш, шу билан бирга, бугунги кунда Шарқ якка курашлари таркибига кирувчи спорт турлари билан шуғулланувчи ёшлар орасида интизомни ошириш, улар турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари ҳамда жиноий унсурлар таркибига кириб қолмасликлари учун бевосита мураббий ва спортчи орасида тарбиявий ишларни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш давомида, Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази вице-президенти Шерзод Тошматов – спортчини нафақат бўлажак чемпион, шу билан бирга, жамиятга фойдали инсон сифатида тарбиялашда - спортга энди қадам қўйиб келаётган ёшлар ҳамда Жаҳон ва Осиё чемпионлари, Олимпия ўйинлари ғолиблари иштирокида ўзаро учрашувлар уютиришнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунига кўра, Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш марказига аъзо барча 26 федерация вакиллари – федерациялар таркибига кирувчи спортчи ҳамда мураббийлар ҳақида ягона маълумот базасини яратишга келишиб олишди.