Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Рио Паралимпиадаси ғолиб ва совриндорлари Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланишди ( Тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -
Пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати музейи”да яқиндагина якунига етган XV Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Хабар бериб ўтганимиздек бу сафарги Паралимпия ўйинларида юртимиз спортчилари ҳар қачонгиданда муваффақиятли иштирок этиб мамлакатимиз довруғуни дунёга танитишга беқиёс хисса қўшишди. 


Мусобақа давомида 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритган ўзбекистонлик паралимпиячилар умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллашди. Ҳамюртларимиз Марказий Осиёда биринчи, МДХда Украинадан сўнг иккинчи, Осиёда Хитой ва Эрон делегацияларидан сўнг учинчи ўринни эгаллашди.


Хали делегациямиз аъзолари ватанимизга етиб келишга улгурмасларидан, аниқроғи 19-сентябрь куни уларни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёевнинг фармойиши эълон қилинди. “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида” деб номланган мазкур фармойишга кўра Паралимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган спортчилар 200 000, кумуш медаль соҳиблари 100 000, бронза медали эгалари эса 75 000 АҚШ доллари билан мукофотланишлари кўзда тутилган эди. 


Бугун “Олимпия шон-шуҳрати музейи”да мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Тантанали маросимда ҳукуматимиз вакиллари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбарлари, спортчилар, таниқли санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 
 
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари А. Икрамов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раиси М. Усмоновлар бу ютуқлар ўз ўзидан қўлга киритилмаганлиги, бунинг замирида энг аввало Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг олиб борган оқилона сиёсатлари, ёшларга кўрсатган ишончлари, уларни доим юксак марралар сари одимлашга даъват этганлари, қолаверса Давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарларининг юксак эътибори ва ғамҳўрлиги ётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. 


Дархақиқат юртимизда нафақат профессионал спорт, балки оммавий ва болалар спорти қаторида жисмоний имкониятлари чекланган спортчилар учун ҳам барча шароитлар яратиб берилгани, хар қандай инсон кўзини қувнатадиган ва барча талабларга жавоб берадиган Миллий Паралимпия ассоциациясининг янги биноси ва ўқув машғулотлар базасининг бунёд этилиши паралимпиячиларимизнинг бугунги улкан ғалабаларига пойдевор бўлиб ҳизмат қилди. Қолаверса спортчиларимизнинг Давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантириб борилиши, уларга ҳар жихатдан ғамҳўрлик кўрсатилиши ҳам халқаро майдонда курашга отланган юртдошларимиз кучига куч кўшмоқда. 


Тадбир давомида Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига фармойишда белгиланган пул мукофотларини Бош Вазир ўринбосари А. Икрамов ва Миллий Олимпия қўмитаси раиси М. Усмоновлар тантанали вазиятда топширишди. 


Эътиборли жихати спортчиларга Давлатимиз томонидан ажратилган пул мукофотларидан ташқари Миллий Олимпия қўмитаси хузуридаги “Олимпиячиларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди” томонидан ҳар бир спортчи учун, яъни унинг XV Паралимпия ўйинларида медаль олган ёки олмаганлидан қатъий назар 32 та энг энг русмдаги “Малибу” автомобиллари совға қилинди. 


Спортчилар номидан сўзга чиққан сузиш бўйича XV Паралимпия ўйинларининг олтин, кумуш ва бронза медаллари соҳиби, жаҳон рекордчиси Фотимахон Амилова, дзюдо бўйича Паралимпия ўйинларининг бронза медали эгаси Феруз Саидов, енгил атлетиканинг эстафета баҳсларида бронза медалига сазовор бўлган Миран Сахатов ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раис ўринбосари Умид Аҳмаджоновлар яртилган шароитлар ва бундай юксак эътибор учун Паралимпия ўйинларида иштирок этган бутун Ўзбекистон делегацияси номидан миннатдорчилик изҳор этишди. Шунингдек 2020-йилда Токио мезбонлик қиладиган навбатдаги Паралимпия ўйинларида бунданда яхшироқ натижаларга эришиб, байроғимизни янада юксакроққа кўтаришга ваъда беришди. 


Бунга шак шубҳа йўқ, чунки бугунги кунга келиб Ўзбекистон чин маънода чемпионлар заминига айланди. Ҳозирда бутун мамлакатимиз Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига, улар эришган натижаларга ҳавас қилмоқда. Қанчадан қанча ота-оналар ўз фарзандларини яхши ниятлар билан спорт мактабларига, тўгаракларга етаклаб олиб келишмоқда. 


Спортчиларимизнинг бугун эришаётган натижаларини тахлил қила туриб, мухтарам юртбошимиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Перезиденти Ислом Каримовнинг қуйидаги ибораларини ёдга оламиз. “Биз ҳеч қачон, хеч кимдан кам бўлмаганмиз ва кам бўлмаймиз ҳам!” Бу сўзлар аллақачон ўз исботини топиб бўлди.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:40, 22.09.2016.
Ўқилди: 9656 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.