"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери ўтган йилги мавсумда ўз футболчиларида мотивация пайдо қилиш учун турли услублардан фойдаланганди. Жумладан, италиялик мутахассис муҳим ўйинлар олдидан футболчиларга ғалаба учун пицца ва хот-дог билан меҳмон қилишни ваъда қилиб, ўз сўзининг устидан чиқиб келганди.
Ушбу мавсумда мураббий қандай ваъдаларни беряпти, билмадигу, аммо жамоа АПЛнинг 6-тури доирасида бўлиб ўтган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Карикатурачи рассом Жавлон Назаровнинг фикрича, бу сафар Моуриньо Раньеридан хот-догларни тортиб олиб, ўз шогирдларига тақдим қилган.