«Рома» клуби яримҳимоячиси Ража Найнгголан билан шартномани узайтириш борасида келишиб олган, деб хабар бермоқда forzaroma.
28 ёшли футболчи билан тузиладиган янги битимга кўра, унинг маоши 3 миллиондан 4 миллион еврога оширилади. Муддати эса ўзгармай қолади – 2020 йилгача.